Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида Венгриянинг халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш бўйича элчиси ва Европанинг телекоммуникация соҳасидаги етакчиларидан бири — "4iG" компанияси раҳбари Гиллерт Ясай бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар, айниқса, рақамли ечимлар асосида ҳамкорлик йўлларини излаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томонининг бу борадаги очиқлиги ва конструктив ёндашуви Венгрия вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Мулоқот давомида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича халқаро тажриба, хусусан, Венгрия модели муҳокама марказида бўлди.
Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳал қилувчи омиллардан бири эканини таъкидланди. Венгрия технологиялари ва тажрибасини мамлакатимизда жорий этишдан манфаатдорлик билдирилди.
Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва истиқболда ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.