Ўзбекистон ва Япония стратегик хамкорликни давом эттиради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Япония Бош вазир ўринбосари, молия вазири Т.Асо билан видеоконференция шаклида мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Мулоқот чоғида Японияга олий даражадаги ташриф якуни бўйича эришилган келишувлар асосида инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Пандемия билан боғлиқ вазиятда умумий ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттириш устуворлиги таъкидланди.
Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш мақсадида Япония ҳукуматининг Ўзбекистонни молиявий қўллаб-қувватлаш истиқболлари, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳалари доирасидаги кейинги қадамлар учун Япония молия институтларининг қўшимча маблағларини жалб қилиш масалалари ўрганилди.
Тест-тизимлари ва вирусга қарши воситалар шаклида кўрсатилган гуманитар ёрдам учун Япония ҳукуматига миннатдорлик билдирилди. Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини ўпкани сунъий нафас олдириш мосламалари ва полимераза занжири реакцияси (ПЗР) билан жиҳозлаш мақсадида Япония ҳукуматининг грант маблағларини жалб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда Ўзбекистонда Япония инвестициялари иштирокида инфратузилмани такомиллаштириш ва саноат салоҳиятини оширишга йўналтирилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди. Ушбу йўналишдаги ишлар вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасида ҳамда икки мамлакат экспертлари ва мутахассислари ўртасида видеоконференциялар шаклида фаол давом эттирилади.
dunyo.info