Ўзбекистон – Венгрия: пандемия шароитида ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан видеоконференция ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Мулоқот давомида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилиши давомида эришилган келишувларга ижроси доирасида инвестиция ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Венгрия томони эришилган келишувларни давом эттиришини маълум қилди.
П.Сийярто, Ўзбекистон ҳукумати томонидан Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га қўшилиш, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлаш, шунингдек, “Умумий имтиёзлар тизими плюс” (GSP+) тизимининг бенефициар-мамлакат мақомини олиш бўйича амалга оширилган ишларни юқори баҳолади.
Шунингдек, Венгрия ўзининг Европа Иттифоқи ва ЖСТдаги доимий ваколатхоналари орқали ушбу ташаббусларда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр экани қайд этилди.
П.Сийярто Венгрия ҳукумати номидан коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда Венгрияга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистон Республикаси раҳбарига алоҳида миннатдорлик билдирди.
Музокаралар якунида икки томонлама савдо-иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш, уни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни давом эттиришга келишиб олинди.