Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон жаҳон сиёсатида глобал ташаббусларни илгари сурмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон жаҳон сиёсатида глобал ташаббусларни илгари сурмоқда

Бугунги кунда мамлакатимиз жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланиб, ўнлаб глобал ташаббусларни илгари сурмоқда. Ўзбекистон дунёнинг 130 дан ортиқ давлати билан дипломатик алоқа ўрнатган, хорижий ўлкалар ва халқаро тузилмаларда 59 та дипломатик ва консуллик ваколатхонамиз мавжуд.

Юртимиз 100 дан зиёд халқаро ташкилот аъзоси сифатида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Зеро, бугунги давр айнан шундай сиёсатни изчиллик билан давом эттиришни тақозо этмоқда.

Хусусан, Кўрфаз араб давлатлари билан алоқаларимизга назар солсак, сўнгги йилларда кўплаб ютуқларга эришилганини кўриш мумкин.

Шу йил баҳорда – 15 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони вакиллари иштирок этди. Анжуманга фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон ТИВ раҳбари Жайхун Байрамов ҳам таклиф этилди.

Мазкур йиғинда сиёсат, хавфсизлик, савдо ва инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт соҳаларидаги муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.

Tадбир доирасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Саудни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Саудия муносабатлари ва кенг кўламли шериклик муносабатини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва ҳаво орқали қатнов сони ошиб бораётгани қайд этилди.

“Яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, IT каби устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Томонлар бўлажак тадбирлар, жумладан 2025 йил “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” мулоқоти иккинчи саммитига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 4 июнь куни Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилиб, “ACWA Power” билан самарали шериклик йўлга қўйилганини мамнуният билан таъкидлади. Ушбу компаниянинг мамлакатимиз энергетика тармоғини “яшил” технология асосида модернизация қилишдаги етакчи ўрни қайд этилди.

Саудия компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи, жумладан қўшма инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Учрашувда жорий ва истиқболли лойиҳалар умумий қиймати 17 миллиард доллардан ошгани, ишбилармонлар кенгаши фаолияти доирасида Саудиядан янги компанияларни мамлакатимизга жалб қилиш бўйича фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Аэропортлар инфратузилмасини такомиллаштириш, энергетикани ривожлантириш ва рақамлаштириш, иссиқлик таъминоти тармоғини модернизация қилиш, чиқиндини қайта ишлаш, фармацевтика ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тиббий клиникалар очиш, туризм марказлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида янги ташаббусларни илгари суриш йўналишларига доир қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш зарурлиги тасдиқланди.

Жорий йил 25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгаши тўққизинчи йиллик йиғилиши доирасида мамлакатимиз етакчиси Шавкат Мирзиёев “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян билан яна бир бор учрашди. Мазкур жамоа билан биргаликда ҳозирга қадар жами қарийб 3 миллиард долларлик 4 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгани, жорий лойиҳалар портфели 15 миллиард долларни ташкил этаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди: Бухоро вилоятида қуввати 500 мегаватт 2 та шамол электр станцияси тармоққа уланди, Самарқанд вилоятида 1 гигаваттли 2 та қуёш электр станцияси ва Тошкент вилоятида 334 мегаватт қувватга эга энергия сақлаш тизими қурилишига старт берилди.

Учрашувда энергетика, транспорт ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида мамлакатимизга келган Қатар Давлати Бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан учрашганда икки томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада кенгайтиришга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президентимиз сиёсий мулоқот жадал тус олгани, ўзаро савдо ва инвестиция ҳажми фаол ошаётганини мамнуният билан қайд этди.

Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали механизмларни тезроқ яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон – Қатар муносабатларида иқтисодий ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Умуман, мамлакатимиз Қатарни Яқин Шарқдаги истиқболли иқтисодий ҳамкор сифатида эътироф этади. Энг асосийси, ҳар икки давлат ўзаро алоқаларнинг фойдаланилмаган улкан салоҳиятига эга.

Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда. 2024 йил 20-26 февраль кунлари Доҳа шаҳрида “Ўзбекистон маданияти, туризми ва ҳунармандлиги” кунлари муваффақият билан ўтказилди. 11-14 октябрь кунлари Тошкентда “Қатар маданияти, ҳунармандлиги ва миллий таомлари ҳафталиги” бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашга устувор аҳамият қаратилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чеклаш борасида улкан ишлар қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 1 октябрда Доҳага ташрифи доирасида Ўзбекистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳамда Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик департаменти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Ушбу ҳужжат тизимли ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Мамлакатимизда Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашдаги улкан ютуқлари учун” глобал мукофотини топшириш маросими ўтказилгани Президентимиз бошчилигида айни йўналишда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилган улкан ишлар, барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси, дейиш мумкин.

Ўзбекистон Президенти ва Қатар амири Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументни очиб берди. Қўл кўринишида композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади.

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирлари иккинчи учрашуви доирасида мамлакатимизга келган Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад Ал-Бусайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги салоҳиятни самарали амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган қўшма инвестиция компаниясининг лойиҳалар портфелини кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.

Банк секторини ривожлантириш, рақамли технологиялар, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим каби устувор йўналишларда янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш таклифи билдирилди.

Томонлар алоқаларни фаоллаштириш, сиёсий маслаҳатлашув, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, бизнес форумлари ва кўргазмаларни мунтазам ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла Ал-Яҳё билан сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзаро ташрифларни фаоллаштириш, маданий ва туризм алмашинувига оид дастурларни амалга ошириш, етакчи компаниялар иштирокида, жумладан, Араб иқтисодий тараққиёт фонди билан яқин ҳамкорлик доирасида ҳамда Кувайт инвестиция агентлиги билан самарали шерикликни йўлга қўйиш орқали устувор тармоқларда лойиҳалар илгари суришга келишилди.

Яқин фурсатда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашув, қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқотда томонлар кўп қиррали шерикликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда сиёсий маслаҳатлашув механизмини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, банк-молия, автомобиль ва темир йўллар қурилиши, энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш каби устувор йўналишлардаги дастур, лойиҳалар илгари суриш учун салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Халқаро кун тартиби, жумладан хавфсизликка замонавий таҳдидларга қарши курашиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Ал-Мазруий билан устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масаласини атрофлича кўриб чиқди.

Томонлар кўп қиррали ҳамкорлик доирасида ўзаро товар айирбошлаш барқарор ўсиб бораётганини қайд этди. Ўзбекистонда Амирликлар сармояси иштирокида 300 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда. Қўшма лойиҳалар умумий қиймати 4 миллиард доллардан ошган.

“Яшил” энергетика, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникация каби тармоқларда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Трансафғон темир йўли техник лойиҳасини тайёрлаш ва қурилишни бошлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

БАА етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар 20 миллиард долларга тенг.

“Яшил” энергетика икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишидир. 13 декабрь куни Навоий вилоятида қуввати 500 мегаватт бўлган шамол станцияси ишга туширилди – бу лойиҳа “Masdar” компанияси томонидан амалга оширилди.

Умуман, ушбу компания иштирокида сўнгги йилларда мамлакатимизда умумий қуввати 1,5 гигаватт бўлган электр энергияси ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилди.

Энергетика, нефть-газ ва кимё тармоқлари, тоғ-кон саноати, сув таъминоти, маиший чиқиндини қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини тез фурсатда тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Барча соҳаларда ҳамкорликни жадал ривожлантириш мамлакатимиз учун жуда муҳим ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш миқдори охирги беш йил ичида қарийб уч баробар ўсиб, ўтган йил 600 миллион долларга етди. БААнинг юртимиздаги инвестиция портфели 12 миллиард доллардан ошиб, қиймати яна 10 миллиард долларга тенг лойиҳалар фаол ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги давлат хизматини такомиллаштириш, бошқарув ходимлари фаолиятини баҳолаш, тизимни рақамлаштириш бўйича ҳам самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Жорий йил 27 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг БАА Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашувида кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

БАА томонидан ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ Ал-Гергавий, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад Ал-Мазруий, иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Туқ Ал-Маррий, сунъий интеллект масалалари ва рақамли иқтисодиёт бўйича давлат вазири Умар бин Султон Ал-Олама ҳам қатнашган учрашувда инвестиция, инновацион ривожланиш, “яшил” энергетика, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, рақамли трансформация, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад Ал-Будайвийни қабул қилганда минтақалар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатидан мамнунлигини билдирди ҳамда Тошкент шаҳрида ўтган ташқи ишлар вазирлари иккинчи учрашувининг самарали якунларини юқори баҳолади.

2025 йил Самарқандда ўтадиган иккинчи саммит кун тартибини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Шу ўринда Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 июль куни Саудия Арабистони Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этиб, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурганини таъкидлаш ўринли.

Кун тартибига мувофиқ, конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Президентимиз ўз нутқида Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақаси халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи узоқлиги, яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва анъаналар, муқаддас ислом динимиз алоқалар асосини ташкил этишига урғу берди.

Ҳозирги вазиятга баҳо берар экан, мамлакатимиз етакчиси бугунги хавф-хатарларга қарамай, иккала минтақа ҳам тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт макони бўлиб келаётганини таъкидлади. Айни пайт Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари бир-бирларига ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида қарамоқда.

Ўзбекистон томонидан инвестиция, савдо, юқори технологиялар, туризм йўналишларида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Кўрфаз мамлакатлари билан алоқалари янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

Дарвоқе, 1981 йил 25 майда ташкил этилган мазкур минтақавий ташкилотга Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Қатар, Ўмон ва Баҳрайн киради. Ушбу давлатлар углеводородлар етказиб берувчи етакчи минтақа ва нуфузли жаҳон молия маркази ҳисобланади.

Ташкилотнинг асосий мақсади – сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ва интеграция жараёнини мувофиқлаштириш, яъни иқтисодий ва молиявий масалалар, таълим ва маданият, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари, туризм, қонунчилик, бошқарув тизими каби соҳаларни тартибга солишдан иборат. Кенгаш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича илмий, технологик тараққиётни рағбатлантиради.