Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЎЗБЕКИСТОН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ЎЗБЕКИСТОН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси фахрий консули, “Evergreen Motor Group” раиси Ким Чанг Кён бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди. Ташриф доирасида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида 7 март куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ўтказилди.

Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, инвестиция, савдо-саноат, туризм, қурилиш, логистика, машинасозлик, АКТ, энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё ва енгил саноати, соғлиқни сақлаш, тўқимачилик каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, фирма ва компанияларининг 300 дан зиёд вакили иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг ноябрь ойида Жанубий Кореяга давлат ташрифи, шунингдек, турли доирадаги ўзаро учрашувларнинг фаоллашгани икки томонлама алоқалар ривожида янги саҳифа очди.

Бизнес-форумда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У ва бошқалар икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар натижасида Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик янги поғонага кўтарилганини таъкидлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда Жанубий Корея сармояси иштирокида тузилган 460 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда Кореянинг 75 компанияси ўз ваколатхонасига эга. Ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этган инвестициялари ҳажми 7 миллиард АҚШ долларидан ошади. Жанубий Кореянинг Маркказий Осиё давлатлари билан маҳсулот айланмаси ҳажмининг аксарият қисми мамлакатимиз улушига тўғри келишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Форумда меҳмонларга мамлакатимизда инвесторлар учун яратилаётган шароит, хусусан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги имкониятлар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида маълумот берилди.

– Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Марказий Осиёдаги муҳим савдо шеригидир, – деди “Evergreen Motor Group” раиси Ким Чанг Кён. – Бу савдо-саноат, сайёҳлик, қурилиш материаллари, электротехника ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланиб, янада мустаҳкамланаётганида ҳам намоён бўлмоқда. Форум доирасида Hyundai компаниясининг енгил автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар йиғиш ва табиий ресурсларни қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.

Анжуман доирасида B2B шаклидаги мулоқотлар ҳам ташкил этилди.

www.uza.uz