Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 1199 та корхона фаолият юритмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, Қозоғистон Ўзбекистонда миллий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой, Россия ва Туркиядан кейин тўртинчи ўринда туради.
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида жамланган бўлиб, умумий ҳисобда 492 тани ташкил қилади. Шунингдек, қўшни мамлакат сармоясининг сезиларли иштироки саноатда (129 та корхона), ахборот ва алоқа (127 та), қурилиш (82 та) ва бошқа иқтисодий фаолият соҳаларида (263 та)га етган.
Бундан ташқари, Қозоғистон бизнеси иштирокидаги корхоналар қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (21 та), ташиш ва сақлаш (33 та), яшаш ва овқатланиш хизматлари (39 та), ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида (13 та) фаолият юритмоқда.
Экспертларнинг фикрича, қўшма корхоналар географияси ва тармоқ тузилмасининг кенгайиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ишончнинг юқори даражасини акс эттиради ва республиканинг хорижий инвесторлар учун жозибадорлиги ортиб бораётганини тасдиқлайди.