Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ педагогларга халқаро ва миллий сертификатлар бўйича устамалар тўлаб келинмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ педагогларга халқаро ва миллий сертификатлар бўйича устамалар тўлаб келинмоқда

Мамлакат ривожи изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар билан боғлиқ. Бунда асосий эътибор инсон қадри, фаровон турмуш, аҳоли тинчлиги ва саломатлиги, қонун устуворлигига қаратилади. Албатта, бу ҳаётий мезонларга сифатли таълим ва юксак тарбияга эга авлодни камолга етказиш орқали эришилади.
Албатта, бунда педагог кадрларнинг билим ва маҳоратларини ошириш масаласи етакчи ўринда туради ва бунинг учун умутаълим муассасаларини малакали ва иқтидорли педагог кадрлар билан таъминлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистондаги 40 мингдан ортиқ педагоглар халқаро ва миллий сертификатлар бўйича устамалар тўлаб келинмоқда, доимий верификациядан ўтказиб келинмоқда.
Жорий ўқув йилида 22 та фандан миллий ва халқаро сертификат учун устама тўланиши белгиланган. Маълумот учун: ўтган ўқув йилида 19 та фан бўйича миллий ва халқаро сертификат учун устама тўланган.
Ўтган йиллар давомида хорижий тилни билиш даражаси сезиларли ўсди, хусусан тил билиш сертификатига эга мактаб ўқувчилари сони 2024 йилда 37074 нафарни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3.3 карра ошган.
Ўз навбатида, миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга педагоглар сони 2021 йилда 1944 нафар (5%)ни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб хорижий тил ўқитувчиларининг тил билиш бўйича сертификатга эга ўқитувчилар сони 27992 нафарни ташкил этиб, 56,5 фоизга (2023 йилда 32 фоиз) етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ташкил этилди.
Ўтган давр мобайнида мазкур танловда 14-16 ёшдаги 110 мингга яқин ўқувчилар иштирок этди. Хусусан, 2023/2024 ўқув йилида ўтказилган танловда 6 442 та мактабнинг 32 210 нафар ўқувчиси иштирок этди. 2022/2023 ўқув йилида 70 нафар республика босқичи иштирокчилари ва 14 нафар уларнинг педагоглари Буюк Британияга таълим саёҳатига юборилди.
Шунингдек, умумтаълим мактабларида битта касб ва иккита хорижий тилга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилди.
Иккинчи хорижий тил сифатида танланган – инглиз, немис, француз, корейс, япон ва хитой тиллари бўйича ўқув дастурларини яратилди. Ўтган ўқув йилида жами 208 та умумий ўрта таълим мактабларида иккита хорижий тилларни ўқитиш амалиёти жорий этилди. 2024/2025 ўқув йилида бу мактаблар сони 356 тани ташкил этмоқда.
Давлат умумтаълим мактабларига 2023/2024-ўқув йилида 500 нафар хорижлик мутахассислар жалб этилди. Натижада хорижий мутахассислар жалб этилган 500 та мактаб ўқувчилариниг тил билиш даражаси ҳудудлар кесимида ўртача 5%дан 15%гача оширилди. Натижада, 8951 нафар ўқувчи халқаро сертификатга эга бўлишди.
2023-2024 ўқув йилида мактаб ўқувчилари томонидан халқаро фан олимпиадаларида жами 122 медал қўлга киритилган бўлиб, ушбу натижа ҳозирга қадар энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Нуфузли халқаро ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ёшларимиз қўлга киритган медаллар сони охирги йилларда 2,7 баробарга ошиб, 45 тадан (2022 йил 3 та олтин, 17 та кумуш, 25 та бронза) 122 тага (2024 йил 15 та олтин, 39 та кумуш, 68 та бронза) етди.
2024 йилда тарихимизда илк марта Германияда ташкил қилинган Халқаро немис тили олимпиадасида Райёна Иброҳимова илк бор олтин медални, Нидерландияда ташкил қилинган Европа информатика қизлар олимпиадасида Зарнигор Раҳимова илк бор бронза медалини, Гонгконгда ташкил қилинган Халқаро Иқтисод олимпиадасида илк марта Қарши Президент мактаби ўқувчиси Ризоқулов Жасурбек бронза медалини қўлга киритди.
Жорий йилда асосий олимпиадаларнинг вилоят ва республика босқичлари ҳамда халқаро олимпидалар ғолибларини тақдирлаш учун давлат бюджетидан жами 9 млрд. сўм йўналтирилди (2019 йилги 780 млн сўмдан қарийб 11,5 баробарга кўп).
Жорий йилда барча умумтаълим мактабига Интернет тармоғи инфратузилмаси олиб келинди ва “Education” тариф режасидаги интернетдан фойдаланиш йўлга қўйилди.
5-7 синфлар учун Сингапурнинг Star Publishing нашриётининг математика, Marshall Cavendish нашриётининг табиий фан каби дарсликлар маҳаллийлаштирилди.
2024-2025 ўқув йили учун хорижий нашриётларнинг дарсликларини таълим тизимга жорий этиш давом эттирилиб, “Ўзбекистон” НМИУ ҳамда Германиянинг Клет нашриёти ўртасида имзоланган шартнома асосида 1-11-синфлар учун 224,3 минг нусха немис тили машқ дафтарлари;
Кембридж нашриётининг 5-11-синф информатика ва ахборот технологиялари фани дарсликлари рус ва қардош тилларида 727,2 минг нусха;
Кембридж нашриётининг 1-11-синф инглиз тили дарслик ва машқ дафталари 2,7 млн. нусха;
Хорижий тажрибалар асосида 1-4 синфлар учун 24,4 млн. нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари чоп этилди.
Ўқувчилар контингенти ортганлиги сабабли дарсликлар етишмовчилигини олдини олиш мақсадида 11-синфлар учун 1,1 млн. нусха дарсликлар қайта чоп этилди.
Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун Брайль алифбосида 6 629 нусха дарсликлар чоп этилди.
2024-2025 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини иккинчи хорижий тилга ўқитиш мақсадида Германиянинг Klett-Verlag нашриётидан немис тили (20,4 минг нусха), Грециянинг MM Publications нашриётидан инглиз тили (4,1 минг нусха), Франциянинг Hachette Livre International нашриётидан француз тили (11,0 минг нусха), Хитойнинг Beijing Language and Culture University Press нашриётидан хитой тили (1,1 минг нусха) дарслик мажмуалари дарслик мажмуалари харид қилинди.
Тажриба-синов тариқасида 500 та умумтаълим мактабларида жорий этилган Баҳолашнинг янги тартиби 2024-2025-ўқув йилидан 1500 та мактабга жорий қилинмоқда.
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг 2025 йил апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган PISA — 2025 тадқиқотларида иштирок этишлари учун ҳозирда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (ACER) билан ҳамкорликда тадқиқотнинг ушбу босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.
Мактабларда юритиладиган 6 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Хусусан, Педагогик кенгаш баёни дафтари, ўқувчилар ҳаракати дафтари, буйруқлар дафтари, шаҳодатномаларни рўйхатга олиш дафтарини қоғоз шаклида юритиш бекор қилинди.
Узоқ муддат (гематология, онкология, клиник иммунология касаллиги бўйича) даволанишга муҳтож бўлган болалар учун “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси (2022 йил) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (7 та) филиаллари (2023-2024 йиллар) фаолияти йўлга қўйилиб, 9 424 нафар болалар таълим-тарбия билан қамраб олинди.
Мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш ўртача баллари сўнгги беш йилда 69,8 баллдан 78 баллга ошди.

Сардор Раджабов,
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
ва мактаб таълими вазири ўринбосари