Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар Покистон ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган тадбирлар Покистон оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Жумладан, ушбу мамлакатнинг "Pakistan in the World" журнали, "Daily Spokesman" ва "The Khyber Mail" газеталари, "Pakistan State Time", "The AZB", "The World Ambassador", "Imroze Pakistan", "The Gulf Observer", The Europe Today", "JeeVey Pakistan" ва "World News" онлайн-нашрларида Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларга доир туркум мақолалар эълон қилинди.
"Ўзбекистон 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини нишонламоқда. Жорий йилда бу сана Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига тўғри келмоқда. Ушбу кун нафақат жанг майдонларида жасорат кўрсатганларга, балки уруш даврида фронт ортида машаққат билан меҳнат қилган миллионлаб ўзбек фуқароларига, ва мустақиллик йилларида ҳалок бўлган ҳарбийларга ҳурмат бажо келтириш кунидир" – дея бошланган мақолалар.
Покистон нашрларида Президент Шавкат Мирзиёев умумхалқ хотира тадбирларида иштирок этиб, Ўзбекистон халқига байрам табригини йўллагани, унда давлатимиз раҳбари барча юртдошларимизни, аввало, уруш ва меҳнат фахрийларини самимий табриклаб, уларнинг ватанпарварлиги ва оқилона маслаҳатлари билан Янги Ўзбекистон барпо этишга қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этгани таъкидланган.
"Мана шу ҳаяжонли, айни пайтда изтиробли дамларда инсониятни фашизм балосидан халос этишга муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аждодларимизни ёд этиб, уларнинг ёрқин хотираси олдида таъзим қиламиз", – дея иқтибос келтирилади Ўзбекистон Президентининг байрам табригидан.
Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага Ўзбекистон улкан ҳисса қўшгани, ўша пайтда республиканинг 6,8 миллионли аҳолисининг қарийб 2 миллиони фронтга кетгани, шундан 540 мингга яқин киши ҳалок бўлгани, 158 минг нафари бедарак йўқолгани, 50 мингдан ортиғи концлагерларда қийноқларга дуч келгани, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтгани, уруш йилларида ўзбек халқининг матонати синовдан ўтгани, ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани, 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга, 70 нафардан зиёди учала даражадаги "Слава" орденига сазовор бўлгани юксак эътироф этилган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг уруш йилларида фронт ортида ҳам стратегик жиҳатдан катта роль ўйнагани, республика фронтга ҳарбий техника, қурол-яроғ, кийим-кечак, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бергани, уруш ҳудудларидан кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ одам, жумладан, 250 минг нафар етим болага бошпана бериб, ғамхўрлик кўрсатгани, мамлакатимизга 170 дан ортиқ завод ва фабрикалар кўчирилгани, 280 та янги корхона барпо этилгани ҳам қайд қилинган.
"Тошкентдаги Ғалаба боғида ташкил этилган тадбир чоғида Президент Шавкат Мирзиёев "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди, Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб барпо қилинган "Хотира нури" композициясини кўздан кечирди. Шунингдек, мустақиллик йилларида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган 196 нафар ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хотирасига бунёд этилган "Миллат фидойилари" хиёбонида бўлиб, шу ерда марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашди, – деб ёзган Покистон ОАВ.