Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари 2021 йилдан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиши шарт
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги акциядорлик жамиятларига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) ўтиш бўйича янги талаблар тасдиқланганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.
Мазкур ҳужжатга биноан акциядорлик жамиятлари:
- 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди;
- 2021 йил якунига қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд “CIPA”, “АССА”, “СРА” ва “DipIFR” сертификатларидан бирига эга камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминлайди.
Бундан ташқари, акциядорлик жамиятлари қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли ички ҳужжатлар (ҳисоб сиёсати, лавозим йўриқномаси, функционал мажбуриятлар)ни қабул қилиши лозим:
- бухгалтерия хизмати ходимларининг малакасини ҳар йили тегишли лавозим учун талаб этиладиган даражада оширишни таъминлаш;
- МҲХС асосида тузилган молиявий ҳисоботнинг МҲХС соҳасида сертификатга эга бўлган мутахассис томонидан имзоланиши;
- сертификатланган ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
- қарордан келиб чиқадиган янги талаблар.