Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари фаолияти «фуқарога хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилинади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари фаолияти «фуқарога хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилинади

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фармон лойиҳаси «Йўл харитаси»га кўра, Вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби, уларни бир-биридан фарқловчи мезонларни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиб, амалдаги давлат бошқаруви тизимини қайта кўриб чиқилади. Давлат бошқаруви органларининг штат бирликларини оширишга чеклов ўрнатишнинг тартибини ҳамда кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезонлари белгиланади.

Шунингдек, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчилик жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳужаатда вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишлари «Давлат – халқ хизматчиси» тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтириш назарда тутилган.

Лойиҳанинг 5-мақсади ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш мезонларини қамраб олган.

Унга кўра, вазирлик ва идоралар раҳбарларига ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши учун зарур шароитларни яратиш, қабул қилинаётган қарорларнинг улар томонидан самарали ижро этилишини таъминлаш вазифалари юклатилади.

Қайд этилишича, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим жорий этилади.

Бундан ташқари вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифати янада такомиллаштирилади.

Президент фармони лорйиҳасида, шунингдек, давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш каби вазифлар ҳам режалаштирилган.

Жумладан, хусусий секторга ўтказиладиган айрим давлат функциялари сонини 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этилади. Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жаддаллаштириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланади.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг ишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари кучайтирилади.

«Дунё» АА