Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда фуқаролар эркинлигини чекловчи қоидалар бекор қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда фуқаролар эркинлигини чекловчи қоидалар бекор қилинди

Мамлакатимизда амал қилиб келаётган ва аҳолининг кўп эътирозларига сабаб бўлаётган эскирган прописка тизимини ислоҳ қилиш “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида муҳим вазифа сифатида белгиланган эди.

Бу борада, энг аввало, Президентимизнинг «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан кенг жамоатчилик фикрлари инобатга олган ҳолда муайян ишлар бошлаб юборилди. Аҳамиятли жиҳати, ушбу ҳужжатда пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни «ягона дарча» тамойили асосида амалга ошириш механизмлари рақамлаштирилиши лозимлиги белгиланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин КАРИМОВ ушбу фармон билан аҳолини рўйхатга олиш тизимида рўй берган ўзгариш ва қулайликлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

– “Ягона дарча” тамойили дейилганда, фуқаронинг иши бир жойда ҳал бўлиши тушунилади. Мазкур ҳолатда доимий рўйхатга эга бўлиш учун фуқаро талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этиш учун бошқа давлат идораларига бориши шарт эмас. Мурожаат ички ишлар органининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасининг ўзида ҳал бўлади.

Соҳадаги ўзгаришлар яқинда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонунда ўз ифодасини топди.

Мазкур Қонун мамлакатимиз фуқароларини республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш билан изоҳланади.

«Прописка» сўзи маънавий эскирганлиги ва ушбу атама фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани сабабли, Қонунга киритилган ўзгартишлар ва қўшимчага кўра, «доимий прописка» сўзлари «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзларига алмаштирилди.

Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлиш учун бу ҳудудларда доимий рўйхатда бўлиш талаби бекор бўлди.

Қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилди. Яъни бошқа вилоятда доимий рўйхатда бўлган фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан кўчмас мулк сотиб олгандан кейин, аввало, ўзи шу манзилга доимий рўйхатга ўтади. Сўнгра оиласини (турмуш ўртоғи, фарзандлари), агар хоҳласа, ота-онаси, бобо-бувиси ва набираларини ҳам доимий рўйхатга ўтказиши мумкин бўлди.

Эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилинди.

Эндиликда ҳар қандай шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан маълум сабабларга кўра ёки ўзининг хоҳишига кўра, рўйхатдан чиқиб кетса ҳам хоҳлаган пайтида яна қайтиб, тегишинча Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудига доимий рўйхатга туриши мумкин бўлди.

Давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) шунингдек, уларнинг оила аъзолари доимий рўйхатга туриш имкониятига эга бўлди.

Умуман айтганда, мазкур Қонун фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилишнинг биринчи босқич чора-тадбирларини қамраб олган. Қонунчиликдаги бу ўзгаришлар билан аҳолининг пойтахт минтақасида доимий рўйхатга олиш тартиб-таомиллари либераллаштирилди ҳамда фуқароларнинг эркин кўчиб юриш соҳасидаги ҳуқуқлари мустаҳкамланди.

UzA