Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши уйғун ва самарали курашилмоқда – польшалик мутахассис

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда коронавирус тарқалишига қарши уйғун ва самарали курашилмоқда – польшалик мутахассис

ВАРШАВА, 15 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Бобоев Европадаги таниқли мутахассис кардиолог, профессор Роберт Гил билан онлайн тарзда суҳбатлашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Польшада коронавирус тарқалишига қарши кураш, пандемиянинг икки мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Онлайн-суҳбат якунида польшалик мутахассис «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига интервью берди.

– Айтингчи, Польшада коронавирусга қарши курашиш бўйича ишлар қандай олиб борилмоқда?

– Дунёнинг аксарият давлатларида бўлгани каби Польшада ҳам коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилаётганига қарамасдан, мамлакатда касалликка чалинганлар сони ортиб бормоқда ва инсонлар вафот этмоқда. Айни пайтда Польшада 7 мингга яқин инсонда коронавирус аниқланган, уларнинг 260 нафардан ортиғи касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди. 2 минг 500 дан ортиқ бемор касалхоналарга ётқизилган, 30 мингдан ортиқ одам кузатувда, 160 мингдан ортиқ киши эса карантинда бўлиб турибди.

Коронавирус билан касалланганлар мен фаолият юритаётган Варшавадаги Ички ишлар вазирлиги академияси клиникасида ҳам даволанмоқда. Инфекция юқтириш хавфи борлигига қарамасдан, ҳамкасбларимиз билан ўз бурчимизни сидқидилдан бажаряпмиз. Польша Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда коронавируснинг энг юқори даражаси 2020 йилнинг апрель ойи охири ва май ойининг бошларига тўғри келади.

– Сиз шу йилнинг март ойида Ўзбекистонда бўлиб, CОVID-19 эпидемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар билан танишган эдингиз. Мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини қандай баҳолайсиз?

– Ўзбекистонга сафарим давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда қатнашдим. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида юрак етишмовчилиги билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини ўтказдик. Қайд этиш жоиз, мамлакатда март ойи бошида CОVID-19 тарқалиши билан боғлиқ эҳтимолий хавфнинг олдини олиш мақсадида алоҳида ҳозирлик кўрилди. Бошқа мамлакатлардаги вазият таҳлил қилиниб, Президент Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига эпидемиологик вазият ҳукм сурган мамлакатлардан қайтиб келган фуқароларни карантинга жойлаштириш бўйича самарали чоралар кўриш ҳақида топшириқ берди. Коронавирус инфекцияси тарқалишининг эҳтимолий башоратлари ишлаб чиқилиб, унга қарши самарали курашиш мақсадида зарур воситалар харид қилиш ва етказиб бериш ҳажмини ошириш чоралар кўрилди.

Мамлакатда пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш учун Президент қарори билан 1 миллиард долларлик маблағга эга Инқирозга қарши кураш жамғармаси ташкил қилинди. Корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар учун турли солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилди. Назаримда, ҳозирги иқтисодий йўқотишлар ўрнини қоплаш учун захиралар яратиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш республика раҳбариятининг асосий мақсадидир.

Таъкидлаш жоиз, 6 мингга яқин тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши курашга жалб қилиш ва уларни моддий рағбатлантириш борасидаги қарор муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан нашр этилган қўлланмада CОVID-19ни бошқариш алгоритми келтирилган бўлиб, унда касалланганлар ва уй шароитида карантинда бўлган шахслар билан алоқада бўлиш усуллари батафсил тавсифланади.

– Польшада пандемияга қарши курашда олдинги қаторда турган шифокорлардан бирисиз. Ушбу вирусини даволаш бўйича ўзбекистонлик ҳамкасбларингизга қандай тавсия ва таклифлар берган бўлардингиз?

– Бошқа давлатлар билан солиштирганда Ўзбекистонда касалликка чалиниш даражаси паст. Шу сабабли, мамлакатда эпидемия ривожланишининг олдини олиш учун барча карантин чоралари тўғри амалга оширилган дейиш учун асос бор. Тиббий ходимларнинг хавфсизлиги учун ҳам зарур тадбирлар бажарилган. Яъни махсус ниқоблар, ҳимоя кийимлари ҳамда ташхис учун тест тизимлари билан етарли даражада таъминланган.

Ўзбекистон ҳукумати аллақачон маъмурий ва соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий хавфсизлик мустаҳкамлигини синовдан ўтказаётган CОVID-19га қарши қатъий чораларни кўрмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон фуқаролари ҳам мамлакатда жорий этилган карантин талабларини тўғри қабул қилмоқда. Бироқ, вақтинча ўрнатилган тартибни бузишга уринганлар ҳам бор. Улар карантин таътил эмаслигини тушунишлари керак ва ҳозирги вазиятда бу касаллик билан ҳазиллашиш мавриди эмас. Мен Ўзбекистонда карантин режимига риоя қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарликни қонунчилик даражасида кучайтирилганини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Яқин келажакда биз бугунги синовли вазиятдан чиқиб кетамиз, деб ишонаман.