Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда паст углеродли ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда паст углеродли ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги томонидан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда паст углеродли ривожланиш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Жорий йил май ойининг бошида Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки иштирокида мамлакатни 2030 йилга қадар электр энергияси билан таъминлаш Концепцияси қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжат мавжуд электр станцияларни модернизация қилиш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва атом электр станциялари ҳисобига электрогенерациянинг янги турларини яратишни назарда тутади. Бу чора-тадбирлар 2030 йилга келиб иссиқлик газларининг атроф-муҳитга ажралишини 2010 йилга нисбатан 10 фоизга қисқартириш имконини беради.

Ҳозирги кунда ушбу концепция асосида Ўзбекистонда кам углеродли миллий энергетика стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Стратегияни тайёрлаш жараёнига Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари жалб этилган.

– Кам углеродли энергетикага ўтиш стратегияси мамлакат энергетика тизимини моделлаштириш усуллари ва истиқболга мўлжалланган тараққиётнинг тахминий сценарийлари ёрдамида ишлаб чиқилмоқда. Бу билан Corporate Solutions халқаро консалтинг компанияси шуғулланмоқда, — дея таъкидлади Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов. - Шу билан бир вақтда биз Германия, Испания, Япония тажрибасини ўрганаяпмиз. Бироқ, бу мамлакатлар тажрибасини Ўзбекистон шароитида тўлиқ равишда қўллаш мумкин эмаслигини ҳам эътиборда олиш лозим. Ўзбекистон учун халқаро тажрибадан максимал равишда фойдаланган ҳолда ривожланишнинг индивидуал режаси танланади.

Режага кўра, 2030 йилга келиб Ўзбекистонда умумий қуввати 3 ГВт бўлган шамол электростанциялари, қуввати 5 ГВт бўлган қуёш электростанциялари, шунингдек, қуввати 2,4 ГВт бўлган атом электр станцияси қурилиши белгиланган.

UzA