Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар Кувайт матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қувайтда инглиз тилида чоп этиладиган “The Times Kuwait” газетаси саҳифасида Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларга бағишланган салмоқли мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Сўз эркинлигига оид халқаро ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ, Ўзбекистон Конституциясининг 29-моддаси ҳар кимга ҳар қандай ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини беради, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар бундан мустасно. Конституциянинг 67- моддасига мувофиқ эса, “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди”, деб ёзади муаллиф.
Республикада сўз эркинлигини таъминлашнинг қонунчилик асослари ҳақида маълумот берар экан, нашр шундай ёзади: “Ўзбекистонда сўз эркинлиги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлигининг тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади”.
Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, 2022 йилда мамлакатда оммавий ахборот воситалари сони 2016 йилга нисбатан деярли 30 фоизга ошгани ҳолда 1962 тани ташкил этди. Сўнгги олти йил ичида онлайн нашрлар сони деярли икки бараварга кўпайиб, 677 тага етди. “Kun.uz”, “Qalampir.uz” ва бошқа кўплаб интернет-нашрлар долзарб масалалар, холис ва танқидий чиқишларни тезлик билан ёритишда тобора фаол рол ўйнамоқда.
Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони ошгани сари ижтимоий тармоқларнинг ҳам роли тобора юксалмоқда. Келтирилган статистика маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида Telegram мессенжери фойдаланувчилари сони 18 миллиондан ошди ва бошқа ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг статистикаси қуйидагича: Одноклассники - 16,7 млн, Facebook – 4,7 млн, Instagram – 3,7 млн, В контакте – 2,6 млн, Linked-In – 288 минг ва Twitter – 51,6 минг.
Ижтимоий тармоқларда ташкил этилган гуруҳлар турли хил қизиқишларга эга бўлиб, фойдаланувчилар долзарб масалалар бўйича ўзаро маълумот алмашадилар. Масалан, нафақат жисмоний шахслар ёки ташкилотлар, балки давлат идоралари ҳам ўз аккаунтларини очадилар ва ижтимоий тармоқларда гуруҳлар яратадилар. Бунга “Халқ билан мулоқот”, “Maslahat.uz” ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасига кўра, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Худди шу ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этиш жиноят ҳисобланади.
Шу билан бирга, ахборот технологиялари ва жамоатчилик билан алоқаларнинг ривожланиши Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш учун янги имкониятлар беради ва қонунчиликни такомиллаштиришни талаб этади. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар аҳоли орасида оммалашиб бормоқда, уларда ахборотни тарқатиш қонун билан тартибга солинмаган.
Сўз эркинлиги соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Ахборот кодекси ишлаб чиқилмоқда ва у амалдаги қонунларни бирлаштиришга мўлжалланган меъёрий ҳужжатга айланиши керак. Ушбу кодекс туфайли ахборот ҳимояси тўғри йўлга қўйилиши, сўз эркинлиги билан бир қаторда, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги ҳам таъминланиши кутилмоқда”, дея хулоса қилади “The Times Kuwait”.
“Дунё” АА мухбири