Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур фармон билан Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш вазифалари мустаҳкамланди.

Жумладан, давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма тақдим этилади. Шунингдек, ижодкорлардан концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди. Давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб кўчма цирклар томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди. Бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиши кифоя қилади. Кўчма цирклардан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда томоша тадбирлари ўтказиш учун ижара ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди

Фармонда, шунингдек «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш белгиланди.

Бундан ташқари санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўзбек мақом санъати факультети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси — Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилади.

Мусиқа йўналишида таълим олувчиларни махсус ўқув қўлланмалар, дарсликлар ва адабиётлар билан таъминлашдаги қийинчиликларга ҳам барҳам берилади. Эндиликда Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этиш ва уларни таълим муассасаларига тўлиқ етказишни таъминлаш белгилаб қўйилди.

Театрлар фаолиятида ҳам муҳим эътиборга молик ўзгаришлар амалга оширилади. Хусусий театрларни, театр-студияларни ривожлантириш янги босқичга кўтарилади, негаки ушбу ҳужжат билан Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган, оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этишга рухсат этилди.

Мазкур ҳужжат билан 1928 йилда Тошпўлат Дониёров асос солган Ўрта Осиёда биринчи қўғирчоқ театри труппаси негизида ташкил топган Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилди.

Бундан ташқари фармонда 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни”, деб эълон қилиниши белгиланди. Мазкур кунларда фуқаролар музей ашёлари ва музей коллекцияларини кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади. Бу бевосита аҳолининг музейларимиз билан танишуви, уларни ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга кўмак беради. Шунингдек, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 2020–2025 йиллар давомида босқичма-босқич ҳар бир туман ва шаҳарда тарих ва маданият давлат музейларининг филиаллари шаклида ўлкашунослик музейлари ташкил этилиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхатига киритилиши орқали музейлар сони ошиб, ҳар бир ҳудуд аҳолисининг маданий эҳтиёжлари қондирилишига замин яратади.

Музейларимизда бошқарув жараёнини такомиллаштириш бўйича фармонда белгиланган вазифа айни муддао бўлди. Яъни Ўзбекистон давлат санъат музейига – санъат соҳасидаги, Ўзбекистон тарихи давлат музейига – маданият ва тарих соҳасидаги барча музейлар фаолиятини илмий-тадқиқот ва методик жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг ушбу йўналишлардаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш вазифаси юкланди.

Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси ҳамкорлигида 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон давлат санъат музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида музейшунослик, санъатшунослик, маданиятшунослик йўналишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослаштирилган илмий ва илмий-методик кенгашлар ташкил этилади.

UzA