Ўзбекистонда жорий йилда 457 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти «Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида» қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлат дастурига кўра жорий йилда мамлакатимизда 457 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади. Уларнинг фаолият турлари ҳамда хизматлари тўғрисидаги маълумотлар платформа орқали бепул эълон қилиб борилади.
Унинг доирасида 457 минг 127 та доимий янги иш ўрнини ташкил этиш, 513 минг 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш, 281 289 нафар ишсизни бўш ва захира иш ўринларига жойлаштириш белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, жорий йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратилиши тасдиқланди.
Қарорга кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади.
Марказ иш изловчиларни рўйхатга олади, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритади ҳамда иш берувчилардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олади.
Марказда вақтинча ишларни бажарувчи шахсларга уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик тамойили бўйича), иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳолда бандлик хизматлари кўрсатилади.
Бундан ташқари, вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим яратилади. Жумладан, «барча учун иш» тамойили асосида «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади.
Унда ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқалар акс эттирилади.
Вақтинча бир марталик ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисидаги эълонлар «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн-майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.
1 июлгача янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси билан мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади.
«Дунё» АА