Ўзбекистондаги қайси жиҳат хорижий компанияларнинг қизиқишини оширяпти?
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Юртимизда бугунги кунда ҳинд тадбиркорлари сармояси иштирокида тузилган 100 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.
Ҳиндистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган мамлакат. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатларимиз ўртасида кўплаб ҳужжатлар имзоланган бўлиб, улар икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини изчил ривожлантириш имконини бермоқда.
Ҳозирги кунга келиб, Ҳиндистон Ўзбекистоннинг туризм, енгил саноат ва тўқимачилик, фармацевтика, автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги йирик ҳамкорларидан бирига айланган.
Мамлакатимиз Ҳиндистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт ва сайёҳлик хизматлари, кўнчилик хомашёси ва ўсимлик шарбатлари ва экстраки экспорт қилади. Ҳиндистондан Ўзбекистонга фармацевтика ва кимё саноати маҳсулотлари, механик ва электрон ускуналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб берилади.
Юртимизда бугунги кунда ҳинд тадбиркорлари сармояси иштирокида тузилган 100 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. “Quramax Medical” масъулияти чекланган жамият улардан бири.
Ушбу корхона мамлакатимиздаги дорихоналар, шифохоналар, дистрибьюторларга Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компаниясида ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларини етказиб беради. Бунинг учун компаниянинг Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида филиаллари бўлиб, уларда 150 дан зиёд юртдошимиз иш билан таъминланган.
Шу ўринда “Marion Biotech” ҳақида икки оғиз сўз: мазкур компания Ҳиндистоннинг фармацевтикага ихтисослашган йирик компанияларидан биридир. Унинг кенг турдаги маҳсулотлари асосан Марказий Осиё ва Африка мамлакатларига экспорт қилинади. Хусусан, Ўзбекистонга “Quramax Medical” МЧЖ орқали “Цинепар”, “Нолгрипп”, “Травамакс”, “Амбронол”, “Док-1 Макс”, “Виталонг”, “Леворекс”, “Ферофорт”, “Белдомакс”, “Анасеп гель” ва болалар учун “Цинепар Кид” каби 48 номдаги дори воситалари импорт қилинмоқда.
– Мамлакатингизда 2006 йилдан буён фаолият кўрсатамиз, – дейди “Quramax Medical” МЧЖ раҳбари Мучхала Соумил. – Юртингиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, хорижий сармоядорларга яратилган имтиёзлар, солиқ афзалликлари компаниямиз равнақини таъминлаб бермоқда. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар биз, хорижликларни ташаббускор ва фаол бўлишга ундаётир. Шу мақсадда ҳудудий филиалларимизни кўпайтириб, етказиб берилаётган фармацевтика маҳсулотлари турини ошириш ниятидамиз.
Жорий йил февраль ойида Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес-форумида томонлар мамлакатларимизнинг фармацевтика ва кимё саноати соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш, шу орқали савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олган эди. Бу келишув “Quramax Medical” фаолиятида ҳам амалий тасдиғини топмоқда.
UzA