Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиб, ислом цивилизацияси бўйича дунёдаги энг йирик музей сифатида эътироф этилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиб, ислом цивилизацияси бўйича дунёдаги энг йирик музей сифатида эътироф этилди

2026 йил 13 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи» сифатида расман эътироф этилиб, Guinness World Records нинг нуфузли унвонига лойиқ кўрилди.

2026 йил 13 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи» сифатида расман эътироф этилиб, Guinness World Records нинг нуфузли унвонига лойиқ кўрилди.
Тантанали тақдирлаш маросими Guinness World Records расмий вакили ва ҳаками — Шейда Субаши иштирок этиб, Марказ барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлади.
Тадбирда, шунингдек, лойиҳани амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшган меъморлар, олимлар, дизайнерлар ва қурувчилар иштирок этди. Мукофот Марказ Илмий кенгаши аъзоларига топширилди.
Тантанали маросимда Guinness World Records расмий вакили Шейда Субаши шундай таъкидлади:
«Guinness World Records расмий вакили сифатида шуни айтишим мумкинки, музейнинг ҳар бир бурчаги ва тақдим этилган ҳар бир экспонат ўзига хос ноёбликка ҳамда маданий қийматга эга. Ушбу мажмуани барпо этиш ортида йиллар давомида олиб борилган кенг кўламли ва машаққатли меҳнат ётганлиги яққол кўриниб турибди.
Музейга ташриф буюриш мени жуда ҳайратда қолдирди — бу ҳақиқатан ҳам чуқур ва мазмунли тажриба бўлди. Ташриф доирасида барча нарсани тўлиқ қамраб олишнинг имкони бўлмасада, баҳолаш жараёни белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилди. Мен томонимдан расмий логбук (қайдлар дафтари)дан фойдаланилди, унда ҳар бир экспонат қайд этилиб, ислом археологияси, санъати ва фани соҳасидаги мутахассислар томонидан тасдиқланди.
Мен амалга оширилган ишлар даражасидан чин дилдан ҳайратдаман ва ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этишда иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу улкан саъй-ҳаракатлар ва юксак профессионаллик натижаси бўлган улкан ютуқдир. Ҳар бир иштирокчининг ҳиссаси алоҳида ҳурматга лойиқ. Guinness World Records тили билан айтганда, бу — ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли».
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик мегалойиҳаси сифатида ҳаётга тадбиқ этилган улкан илмий-маърифий ва музей мажмуасидир. Лойиҳа 2017 йилда бошланган бўлиб, 2026 йил 17 мартда якунига етди. У илмий салоҳият, маданий мерос ва замонавий технологияларни ягона маконда бирлаштирган "Янги Ўзбекистон"нинг ноёб маданий-маърифий платформаси сифатида қад ростлади. Лойиҳа давлат раҳбарининг миллий ўзликни англашни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни жаҳон майдонида Ислом цивилизациясининг асосий марказларидан бири сифатида тарғиб қилиш борасидаги стратегик қарашларини акс эттиради.
Лойиҳанинг бош меъмори Абдуқаҳҳор Турдиев шундай деди:
«Марказнинг ўзига хослиги шундаки, унинг меъморчилиги Ўзбекистоннинг бой маданияти ва меросини акс эттиради. Амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз ўзини нафақат фан ва маданият маркази, балки цивилизациялараро глобал мулоқотда фаол иштирок этаётган давлат сифатида намоён этиб, дунёга ишонч билан очилмоқда».
Бугунги кунда Марказ минтақанинг энг кўп ташриф буюриладиган маданий-илмий масканларидан бирига айланди: ҳар куни унга 5 000 нафаргача киши ташриф буюрмоқда, бу эса ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам хорижий меҳмонлар томонидан қизиқиш юқори эканлигидан далолат беради.
Guinness World Records унвонининг берилиши нафақат лойиҳа кўламининг эътирофи, балки уни амалга оширишда иштирок этган юзлаб мутахассислар, олимлар ва экспертлар меҳнатига берилган юксак баҳодир.
Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ўз нутқида шундай таъкидлади:
«Шубҳасиз, ушбу мукофот Ўзбекистон Республикасининг муҳтарам Президенти Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик лойиҳасига берилган муносиб эътироф ва мукофотдир. Муҳтарам Президентимиз томонидан фаолиятимиз учун барча зарур шароитлар яратиб берилди ва бугунги кунда бизнинг асосий мақсадимиз — Ўзбекистоннинг бой маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш, шунингдек, муқаддас Ислом динимизнинг эзгулик, тинчлик, маърифат ва бағрикенглик дини сифатидаги инсонпарвар ғояларини тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли илмий-маърифий лойиҳаларни амалга оширишда ушбу салоҳиятдан самарали фойдаланишдир».
Guinness World Records мақомининг олиниши Ўзбекистоннинг Ислом фани, маданияти ва маърифатининг муҳим туристик ва тарихий марказларидан бири сифатидаги ролини мустаҳкамлайди. Бу, шунингдек, Марказнинг ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва маданий хилма-хиллик тамойилларига асосланган цивилизациялараро мулоқотнинг замонавий платформаси сифатидаги аҳамиятини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати