Ўзбекистонга Буюк Британиянинг Экспортни молиялаштириш агентлиги молиявий ресурслари жалб этилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Кеча Лондонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги – UK Export Finance бош ижрочи директори Тим Рид билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF) бош ижрочи директори жаноб Тим Рид билан самарали учрашув ўтказилди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг ролини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда устувор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида UKEF молиявий ресурсларидан фойдаланиш бўйича Англашув меморандумини имзоланди”.