“Ўзбекистонга сармоя ётқизиш вақти келди”
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Илгари хабар берилганидек, Токиода мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ҳамда Россия ва МДҲ мамлакатлари билан савдо ассоциацияси ҳамкорлигида “Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг янги тамойиллари” мавзуига бағишланган сармоявий форум ўтказилди. Бўлиб ўтган ушбу иқтисодий тадбир Япония оммавий ахборот воситаларида ҳам ўзининг акс-садосини берди.
Жумладан, ҳар куни 2 миллиондан зиёд нусхада нашр этиладиган “Sankei Shimbun” газетаси саҳифасида журналист Мидзуки Окада ушбу форум тафсилотларига бағишланган материалини эълон қилди. Унда “Токио ва Тошкент хорижий сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда миллий иқтисодиётга капитал оқимини таъминлаш юзасидан сиёсий ирода ва қитъиятга эгадир. Президент Шавкат Мирзиёев маъмурияти чет эл инвестициялари ҳажмларини оширишни стратегик устувор вазифа деб ҳисоблайди. Ўтган йил сентябрь ойида миллий валютанинг эркин конвертацияси йўлга қўйилди. Ўшандан буён компания ва жисмоний шахслар хориж валютасини бозор баҳосида сотишлари ва харид қилишлари мумкин”, деб ёзади газета.
Японияда чоп этиладиган яна бир нуфузли нашр - “The Sekai Nippo” газетасида журналист Сусуми Фуджихаши қаламига мансуб “Ўзбекистонга сармоя ётқизиш вақти келди” сарлавҳали мақола босилиб чиқди.
Мақолада Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Асадов томонидан ўтказилган тақдимот ҳамда унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатда ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусидаги батафсил маълумотлар берилгани алоҳида қайд этилган. “Бизнес Ўзбекистонда нафақат Марказий Осиё бозорини, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудини ҳам қамраб олмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Япония компанияларига максимал даражада кўмак кўрсатишга тайёр бўлиб, япон сармоялари ҳажмининг янада кўпайишига умид қилмоқда”, дея Б.Асадов фикрларидан иқтибос келтиради газета.
Ўз навбатида, нашр Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ғайрат Фозилов форум иштирокчилар эътиборини республикада рўй бераётган иқтисодий ўзгаришларга қаратганини ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган.
Юқоридагилар билан бирга, мазкур мақолада Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Фумихико Катонинг икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар кўламларини янада кенгайтиришга доир фикрлари ҳам қаламга олинган.
“Жаҳон” АА, Токио