ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚАРДОШЛАРИМИЗГА НАВРЎЗ ТАБРИГИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Осиё минтақасида баҳор ўзининг гўзал гиламларини ёзиб, қир-адирларни ва боғу роғларни гулга буркамоқда. Табиатга вобаста инсонларнинг ошуфта қалблари ҳам ўзгача қувонч ва шукуҳга тўлмоқда. Фаслларнинг келинчаги қўҳна оламга янги тароват, янги фусун ва янада жозибадор ҳусн таратиб, Наврўзи олам келганидан хабардор қилмоқда.
Азалдан энг орзиқиб кутиладиган Наврўз байрами бу йил Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари учун аввалги йилларга нисбатан умуман бошқача шароитда – ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик, яхши қўшничилик алоқалари янги, юксак даражага кўтарилган, чегаралар очилган, қардош халқлар суюнган, бозорлар қизиган, деҳқон, тадбиркор ва тижоратчилар баравж – икки қўллаб ўзаро савдо-сотиқни янгидан бошлаган паллада нишонланмоқда.
Кўп йиллардан буён кутилган мислсиз ўзгаришларнинг бош сабабчилари икки давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Мирзиёев Шавкат Миромонович ва Қирғиз Республикаси Президенти муҳтарам Жээнбеков Сооронбай Шариповичлардир! Улкан ижобий ўзгаришлар олий раҳбарларимиз янги сиёсатларининг маҳсули ва халқларимиз шуурида мужассам бўлган. Халқларнинг ҳақиқий ишонч ва ҳурматига сазовор бўлган муҳтарам президентларнинг ўзаро хурмат ва эҳтиромлари қардош давлатлар ўртасидаги муносабат ва янги ташқи сиёсатда ўз аксини тўлиқ намоён қилмоқда.
Кундан кунга кенгайиб ва янги мазмунларга тўлаётган ўзаро иқтисодий алоқалар, Қирғизистонда очилаётган Ўзбекистон компанияларининг филиаллари, қурилаётган ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари, ўқув юртлари, маданият ва санъат кунлари, автотранспорт, темир ва ҳаво йўлларининг қайтадан изга солиниши халқлармиз томонидан қизғин кутиб олинмоқда. Қирғизистон бозорига йўл очилгани ўзбекистонлик деҳқон, боғбон ва тадбиркорларни қувонтирмоқда. Байрамона кайфият жамиятнинг ҳар бир қатламида зуҳур этмоқда.
Кўтаринки руҳ ва баҳорий кайфият, умид ва янги истиқболлар порлаган кунларда қардош ва қондош ўзбекистонлик дўсту ёрларни, ҳамкасбларни ва барча инсонларни Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман. Барчаларингизга бахт, омад, янги зафарлар, обод юрт қўйнида тинч ва осойишта ҳаёт тилайман.
Давлатлар ва халқлар орасида дўстлик ришталари янада мустаҳкам, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Бахтиёр Салиев,
Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Маҳаллий ўзини ўзи бошқарув ва миллий муносабатлар бўйича Давлат агентлиги директори