Ўзбекистонлик дипломатлар Хитойнинг Шаньтоу иқтисодий зонасида бўлдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консуллиги томонидан Хитойнинг олтита махсус иқтисодий зоналаридан бири бўлган Шаньтоу иқтисодий зонасида қатор тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, Шаньтоу ҳокими Зен Фэнбао, саноат ва ахборот технологиялари, инвестициялар ва савдо соҳалари ҳамда тўқимачилик саноати корхоналари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Хитойлик вакиллар мамлакатимизда яратилган шароитлар, юртимизнинг инвестиция муҳити ва савдо-иқтисодий салоҳияти билан таништирилди.
Икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар яратгани қайд этилди.
Шунингдек, Шаньтоу махсус иқтисодий зонаси, бу ерда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва мамлакатимиздаги эркин иқтисодий зоналар ўртасида тажриба алмашиш, ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Хитойлик вакиллар мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ва бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишдилар, III Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда Наманганда бўлиб ўтадиган ҳудудлараро форумга таклиф этилдилар.
Чэнхай ўйинчоқлар уюшмаси раиси ҳамроҳлигида томонлар ҳудуддаги ўйинчоқ ишлаб чиқариш саноати билан танишдилар. Ўзбек корхоналари билан алоқалар ўрнатиш ҳамда ўйинчоқлар соҳасидаги йирик кўргазмада иштирок этиш борасида келишиб олинди.