Ўзбекистонлик ўқувчилар Германияда ўтказилган халқаро олимпиадада совриндор бўлди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Германия пойтахтида ўқувчилар ўртасида “Ломоносов кунлари – Берлин 2025” V халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу билимлар беллашувида Германия, Арманистон, Мўғулистон, Латвия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди. Жами 80 нафардан ортиқ ўқувчи 14 та жамоага бўлиниб, бор билим ва қобилиятини намойиш қилди.
Олимпиада Ўзбекистон номидан Тошкент шаҳар Гёте номидаги 60-сонли мактаб, “Сеҳриё” нодавлат таълим муассасаси ҳамда Наманган шаҳридаги “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари қатнашди.
Беллашувлар турли йўналишда ва шаклда ташкил этилди. Алоҳида фанлардан математика, рус, инглиз ва немис тиллари бўйича ўқувчилар билими синалди.
Умумжамоа беллашувида ўқувчилар 7–9-синфларга оид турли мавзулар бўйича тарих, география ва табиий фанлардан савол-жавобларда ўз билимини синовдан ўтказди. Лойиҳалар тақдимоти беллашувида иштирокчилар ўзлари тайёрлаб келган долзарб мавзулар бўйича тақдимот намойиш этди.
Ўзбекистон жамоаси умумий ҳисобда тўртта совринли ўринни эгаллади. Тошкент шаҳар 60-сонли мактаб ўқувчиси немис тили йўналишида 1-ўринни, “Сеҳриё” ва “Истиқбол замон болалари” нодавлат таълим муассасалари ўқувчилари эса рус тили йўналишида 2- ва 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, “Сеҳриё” мактаби вакиллари жамоавий мусобақада учинчи ўринга сазовор бўлди.
Ўқувчиларимиз олимпиадада юртимиз таълим тизими, санъатини намойиш этиш билан бирга, бошқа давлатлардаги тенгдошлари билан дўстлашиш имконига ҳам эга бўлди.
Олимпиада иштирокчиларини Германия маданияти билан яқиндан таништириш мақсадида Берлин, Лейпциг, Потсдам шаҳарларига, тарихий музейларга экскурсиялар ташкил қилинди.