Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭЗГУ ИШЛАРИ ЎЗБЕК ВА АФҒОН ХАЛҚИНИНГ ЯҚИНЛАШУВИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧМОҚДА

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭЗГУ ИШЛАРИ ЎЗБЕК ВА АФҒОН ХАЛҚИНИНГ ЯҚИНЛАШУВИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧМОҚДА

Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда Бобур номидаги халқаро фонд раиси Зокиржон Машрабов қўшни мамлакатда тинчлик ўрнатишнинг халқларимиз маданий яқинлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мамлакатимиз буюк аждодларимиз юрган йўллар бўйлаб ташкил этган илмий экспедициялар самарасида сўнгги йигирма йил давомида Афғонистон заминида йигирма маротаба бўлдим. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Заҳириддин Муҳаммад Бубур номидаги халқаро фонд ташкил этилган эди. Ўтган давр мобайнида фонд экспедицияси Ўзбекистон заминида туғилиб, тақдир тақозосига кўра бошқа юртларда умргузаронлик қилган кўплаб буюк аждодларимизнинг қабр-мақбараларини излаб топиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш бўйича кенг кўламли изланишлар олиб борди. Афғонистон ва Ҳиндистондан то Африка қитъасигача бўлган ҳудудларда тадқиқотлар олиб бордик. Бу ҳақда 27 фильм, 6 китоб ёзиб, халқимизга тақдим қилдик.

Афғонистон тупроғида Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Заҳириддин Бобур, Камолиддин Беҳзод каби кўплаб алломалар хоки мангу қўним топган. Уларнинг мақбаралари ҳароба аҳволга келиб қолган эди. Мамлакатимиз раҳбариятининг эътибори ва кўмаги туфайли ушбу аждодларимиз мақбараларини тиклаб, зиёратгоҳга айлантиришга муяссар бўлдик. Ушбу қадамжоларга юртимиз уста-ҳунармадлари ясаган сағаналар ўрнатилди, бинолари қимматбаҳо тошлар ва нақшлар билан зийнатланди. Ўзбекистондан 2 минг тупдан зиёд кўчат олиб борилиб, Алишер Навоий бобомиз зиёратгоҳи атрофида боғ барпо қилинди.

Ўзбекистоннинг буюк аждодларимиз хотираси тиклаш ва абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида амалга ошираётган бундай хайрли ишлари бутун оламга ибрат бўлаяпти. Ўз навбатида, Афғонистон ҳукумати ва халқи аждодлар хотирасига кўрсатаётган юксак эҳтироми учун мамлакатимизга миннатдорлик изҳор қилиб келмоқда.

2016 йили бўлган халқаро конференцияда Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Ўзбекистоннинг олиб бораётган савоб ва эзгу ишлари учун мени Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирлаган эди. Буларнинг бари халқларимиз яқинлигига янада кенг йўл очишига ишончим комил.

www.uza.uz