Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан учинчи онлайн тренинги ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Буюк Британиянинг «Глобал шериклик бошқаруви жамғармаси» (GPGF) нодавлат ташкилоти томонидан Парламент комиссияси аъзолари учун Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан учинчи онлайн тажриба алмашиш тренинги бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламентнинг қуйи палатаси манбасига кўра, видеоконференция форматида ўтказилган тренингнинг асосий мақсади инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, мамлакатнинг ҳалқаро майдондаги обрўсини янада мустаҳкамлаш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга оширишда миллий ва халқаро тажриба алмашишдан иборат.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов, GPGF нодавлат ташкилоти эксперти Баронесса Элисон Сатти ва GPGF нодавлат ташкилоти директори ўринбосари Рианнон Холлислар тадбир иштирокчиларини самимий қутладилар.
Анжуман давомида GPGF нодавлат ташкилоти экспертлари Халқаро Парламентлар эксперти Ник Уолкер, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг собиқ раиси ва Грузия парламентининг Юридик қўмитаси раиси Доктор Эка Бесилиа, Лойихалар бошқармаси ходими Исилай Актас, Лойихалар бошқармаси ходими Элизабетт Яшневалар томонидан давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари ва энг яхши амалиётлари бўйича маърузалари тингланди.
Мулоқотлар давомида пандемия даврида парламентларнинг фаолияти масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Хорижий мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус туфайли жорий этилган карантин даврида айрим мамлакатлар парламентлари ўз фаолиятини бутунлай тўхтатган бўлса, айримлари масофадан ишлаш тизимига ўтган. Экспертлар Ўзбекистон парламенти хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бир кун ўз фаолиятини тўхтатмагани, бунинг учун яратилган чораларга катта қизиқиш билдирдилар.
Шу билар бирга, тренинг давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тизимлаштириш ва мажбуриятлари ҳақида, инсон ҳуқуқлари соҳасида мониторингларни олиб боришда гендер тенглик нуқтаи назардан қараш бўйича, инсон ҳуқуқлари соҳасида парламент назоратини юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.
«Дунё» АА