Ўзбекистоннинг Миллий кўп ўлчовли камбағаллик индекси кўрсатгичлари Европа ОАВ нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бельгиянинг «EU Reporter» порталида «Кўп ўлчовли камбағаллик индекси мамлакат ичидаги ўзгаришларнинг барометри бўлиб хизмат қилади» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақола Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) директори Обид Ҳакимовниг шу йил 20 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказилган «Ўзаро боғлиқ БРМга эришиш учун кўп ўлчовли камбағаллик индексидан самарали фойдаланиш» мавзусидаги конференциядаги маърузаси асосида тайёрланган.
Нашрда тадбир камбағалликни мунозаралар марказига қўйиш ҳамда қашшоқликда яшовчи одамларга кўпроқ таъсир кўрсатадиган ва бутун жамият фаровонлигига ҳисса қўшадиган барқарор ечимларни ишлаб чиқиш учун ҳаракат ва ҳамкорликни рағбатлантиришга қаратилгани қайд этилган.
«Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари ўз нутқида сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ичидаги камбағаллик муаммосини ҳал этишда сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади, - дейилади мақолада. - Ўзбекистон 36 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган ривожланаётган давлатдир. Камбағаллик муаммосини ҳал қилиш бўйича ечимлар 2030 йилгача камбағалликни 7 фоизга қисқартиришни кўзда тутувчи «Ўзбекистон - 2030» стратегиясини қабул қилишни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, тасдиқланган Ижтимоий ҳимоя стратегиясида барча фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг минимал даражасини таъминлайдиган тизим яратиш режалари белгилаб берилган».
Мақолада таъкидланишича, 2022 йилда Ўзбекистон БМТТД, ЮНИСEФ, Innocenti UNICEF ва Оксфорднинг Камбағалликка қарши курашиш ва инсон тараққиёти ташаббуси билан ҳамкорликда Миллий кўп мезонли камбағаллик индексини (MPI) ишлаб чиқиш бўйича пилот лойиҳани бошлади. 2023 йилда 4515 та хонадондан маълумотлар йиғилиб, асосий эътибор аҳоли фаровонлигига таъсир этувчи турли ижтимоий-иқтисодий омилларга қаратилди.
«EU Reporter» портали Обид Ҳакимовнинг мазкур лойиҳа натижалари ҳақидаги фикрларини келтирган: «Бу омиллар таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, турмуш даражаси, ахборотдан фойдаланиш, овқатланиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Барча саволлар Ўзбекистоннинг ўзига хос контекстига пухта мослаштирилган бўлиб, бу бизга мамлакатдаги маҳрумликнинг ўзига хос жиҳатларини тўғри акс эттирувчи кўрсаткични ишлаб чиқиш имконини берди».
Нашрда, шунингдек, MPI кўрсаткичлари фаровонликнинг 3 ўлчовига гуруҳланган 13 кўрсаткични ўз ичига олгани маълум қилинган.
«Шундай қилиб, MPI келгуси 7 йил ичида мамлакат ичидаги реал ўзгаришларнинг барометри бўлиб хизмат қилади», - деб ёзган «EU Reporter».
БРЮССЕЛЬ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/.