Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ ЖАБҲАЛАРДАГИ ИМКОНИЯТЛАРИ ИСЛОМОБОДДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРЛИ ЖАБҲАЛАРДАГИ ИМКОНИЯТЛАРИ ИСЛОМОБОДДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонасида “Ўзбекистон Республикасининг экспорт, сармоявий ва сайёҳлик имкониятлари” мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Покистон дўстлик форуми ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Покистон Савдо-саноат палатаси, Лаҳор Савдо-саноат палатасининг аёллар бўлими экспертлари, ишбилармон, эксперт-таҳлил доиралари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати чоғида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик имкониятлари ҳамда замонавий тараққиёти ҳақидаги батафсил маълумотлар қатнашчиларнинг эътиборига ҳавола қилинди.

Ўзбекистоннинг Покистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ф.Сиддиқов меҳмонларни қутлар экан, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг зиёрат, соғломлаштириш, бизнес туризми ва бошқа истиқболли йўналишларда дам олиш ва саёҳат индустриясини жадал ривожлантириш бўйича илгари сурган ташаббуслари ҳақида атрофлича тўхталди.

Ўзбекистонда тизимли ислоҳотларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларни модернизациялаш ва диверсификациялаш ҳисобидан миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинган мажмуавий чора-тадбирлар давра суҳбати иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Покистон билан савдо-иқтисодий ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан жонли фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Транспорт ва логистика, савдо ва сармоявий ҳамкорлик учун янги йўналишлар ҳамда Ўзбекистонга бизнес саёҳатларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Тадбир доирасида унинг иштирокчилари элчихонадаги “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” доимий кўргазмалар залини бориб кўрдилар. Бу ерда улар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 170 дан зиёд турдаги маҳсулотларнинг намуналари, жумладан, қурилиш материаллари, маиший ва сантехника буюмлари, кабель-ўтказиш маҳсулотлари билан танишдилар.

Покистонлик тадбиркорлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган замонавий маиший техника воситаларига, юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришга (“ақлли” телевизорлар, Artel компанияси планшетлари) юқори баҳо бердилар.

Покистон бизнес-тизимларининг вакиллари Ўзбекистонга таклиф мактубини расмийлаштирмаган ҳолда соддалаштирилган тартибдаги сайёҳлик ва тадбиркорлик визалари берилиши, Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Тошкент ва Карачи ўртасида мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилдилар. Покистон ишбилармон доиралари вакилларининг фикр билдиришларича, таълим муассасалари, эркин иқтисодий зоналар ва бошқа объектларга боришни ўз ичига олган мунтазам равишдаги талабалар ва бизнес турларини ташкил қилиш масаласини ҳам ўрганиш мақсадга мувофиқ келади.

“Жаҳон” АА, Исломобод