Варшавада “Ўзбекистон Республикасида референдумни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва Конституциявий ислоҳотлар аҳамияти” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Польша пойтахтида “Ўзбекистон Республикасида референдумни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва Конституциявий ислоҳотлар аҳамияти” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Польшанинг таниқли сиёсий арбоблари, экспертлар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳамда мамлакатимизда сўнгги йиллар давомида ҳаётга тадбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг салмоқли самаралари ҳақида сўзлаб берди. Шу ўринда сўнгги 23 йил ичида жаҳоннинг 90 дан ортиқ давлатида конституциявий ислоҳотлар ўтказилгани, 57 та давлат конституцияси қабул қилингани, янги тараққиёт босқичига қадам қўяётган мамлакатимизда янги таҳрирдаги Бош қомусга эҳтиёж сезилгани алоҳида қайд этилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилгани, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошгани, Конституциянинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпайгани, яъни амалдаги Конституция 65 фоизга янгиланганига урғу берилди. Янгиланган Конституция лойиҳаси ривожланган давлатлардаги таҳлил марказлари ва нуфузли ташкилотлар мутахассислари томонидан ҳам экспертизадан ўтказилгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, сўнгги йилда мамлакатимизда юз берган сиёсий ислоҳотлар ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, давлат бошқаруви, иқтисодиёт, таълим-тарбия, маданият, маънавият ва спорт, қишлоқ хўжалиги, хавфсизлик, мудофаа, ички ва ташқи ишлар соҳаларидаги ислоҳотлар тилга олинди.
Қолаверса, ўтган 6-7 йил ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстона, ўзаро манфаатли қўшничилик муносабатлари тубдан ижобий томонга ўзгаргани қайд этилди.
“Польша-Осиё” Савдо-саноат палатаси президенти Януш Пехочински янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, деган муҳим норма мустаҳкамланаётганига иштирокчилар эътиборини қаратди.
Конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг туб моҳиятида инсон қадри турганлигидан далолат беради.
Мазкур конституциявий норма ислоҳотларнинг бош мақсади «Инсон қадри учун» ғоясини кундалик амалиётимизда бош қадриятга айлантиришга, яъни инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туришини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
“Ушбу янгилик ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, инсон учун муносиб турмуш шароитини, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизимини, соғлом экологик муҳитни яратиш қонун ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг асосий мақсади сифатида белгиланишига хизмат қилади”, деди Я.Пехочинский.
Польша Фанлар академияси аъзоси, академик Влослав Барчинский инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахслар фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди, деган норманинг мустаҳкаланиши ҳам амалда муҳим аҳамият касб этиши хусусида тўхталди.
У таъкидлаганидек, мазкур норма билан биринчидан, қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ва уни амалда қўллашда, иккинчидан, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини ташкил этишда инсон ҳуқуқлари мазмун-моҳиятига устуворлик бериш Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма орқали барча давлат ва нодавлат тузилмаларнинг вазифалари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга йўналтирилади.
“Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик тамойилига асосланади. Яъни, бунда жазолаш ёки бошқа таъсир кўрсатишнинг чегараси инсонийликка бориб тақалади. Аниқ қилиб айтганда, Конституция ва қонунларнинг асосий мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишдан иборатдир. Яъни, қонунлар кимгадир ортиқча мажбурият ёки харажат юклаши мумкин эмас. Бу инсонпарпарварлик принципининг амалдаги ижроси бўлади”, дея таъкидлади у.
Польша Аёллар лигаси бошқаруви раиси Альдона Михаляк фикр билдиришича, ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга солинган бўлмоғи керак. Аммо ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши мумкин. Мана шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади.
“Янгиланган Ўзбекистон Конституциянинг лойиҳасида давлат билан инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгилангани тўғридан-тўғри муаммоларни бартараф этишга олиб боради. Конституцияга киритилаётган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини янада кучайтиришга қаратилган янги нормалар сўнгги йилларда илгари сурилган инсон қадрини эъзозлаш тамойилларига тўла мос келади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бевосита амал қилиши, қонунчиликда ечими топилмаган ҳар қандай масала фуқаро фойдасига ҳал этилиши каби нормалар муҳим концептуал ўзгаришлардан далолат беради”, деди А.Михаляк.
Польшанинг “Tribuna” газетаси мухбири Анджей Вербениц фикрига кўра, иқтисодий муносабатлар фуқаролик жамиятининг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш, иқтисодий жараёнларга маъмурий тартибга солиш дастакларидан фойдаланишни минималлаштириш, хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Айнан мана шу жиҳатдан олиб қаралганда, Конституцияга киритилаётган энг муҳим ўзгаришлардан бири – товар ва хизматлар бозорининг барча иштирокчилари учун тенг иқтисодий-ҳуқуқий имкониятлар яратиш мақсадида монопол фаолиятнинг қонун билан тартибга солиниши ва чекланиши Конституцияда мустаҳкамланаётганлигидир.
ВАРШАВА, 17 апрель. /«Дунё» АА/.