Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Вашингтонда АҚШ Конгресси стафферлари иштирокида Ўзбекистондаги бўлажак референдумга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Вашингтонда АҚШ Конгресси стафферлари иштирокида Ўзбекистондаги бўлажак референдумга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон элчихонасида АҚШ Конгрессининг масъул стафферлари иштирокида мамлакатимиздаги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган умумхалқ референдумига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси – демократ Боб Менендезнинг катта профессионал ходими Шарлотта Олдхэм-Мур, Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари – республикачи Майкл Макколнинг бош стаффер ўринбосари Жон Моррисро, конгрессменлар Трент Келли, Висенте Гонсалес, Донт Бэкон, Пит Сешнс ва Джон Дунканнинг Ўзбекистон бўйича масъул ходимлари Семач Редд, Марк Дрейлинг, шунингдек, АҚШ Конгресс тадқиқот хизмати мутахассисси Мариа Блэквуд ва бошқалар иштирок этди.

Стаффер АҚШ Конгресс тизимида муҳим ўринга эга бўлиб, улар конгрессмен ва сенаторлар ишини ташкил этиш, уларга ахборот-таҳлилий маълумотлар тайерлаш, Конгрессда АҚШ ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, хусусан, хорижий давлатлар билан муносабатларни йўлга қўйиш бўйича фикр ва позицияларини шакллантиришга масъулдир. Кейинчалик Сенат ва Вакиллар палатасининг етакчи ходимлари асосан АҚШ ҳукумат тузилмаларида юқори лавозимларни эгаллайдилар.

Давра суҳбати аввалида АҚШ томонига Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми ҳақида маълумотлар берилди. АҚШ Конгресси стафферларига янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш бўйича нормалар янада мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари сўнгги йилларда «инсон – жамият – давлат» тамойили асосида ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва мақсадлари бўйича батафсил маълумот олдилар. Шунингдек, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни амалга ошираётган Янги Ўзбекистон халқаро майдонда янги марраларга эришаётгани, дўстлар ва ишончли ҳамкорлар сафини кенгайтираётгани алоҳида қайд этилди.

АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси – сенатор Боб Менендезнинг катта профессионал ходими Шарлотта Олдхэм-Мур Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси бўйича референдумга тайёргарлигини, Асосий қонунни янгилаш бўйича кўплаб халқаро ташкилотлар тавсиялари, шунингдек, халқнинг таклифлари асосида лойиҳа ишлаб чиқилганини юқори баҳолади.

АҚШ Конгресси Вакиллари палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси – конгрессмен Майкл Макколнинг бош стаффер ўринбосари Жон Моррисро жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифини илиқ эслади. «Мазкур сафар мамлакатингизда барча соҳаларда халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан батафсил танишиш имконини берди», деди у.

Стаффернинг айтишича, АҚШ Конгресси Ўзбекистон ҳукуматининг афғон халқи ҳаётини сақлаб қолиш учун Термиздан олиб борилаётган кенг кўламли гуманитар операцияларини қўллаб-қувватлаб келаётганини юқори баҳолайди. «Конгрессмен Майкл Маккол Термиз шаҳридаги афғон фуқароларини бепул техник ва касб-ҳунар таълим олишлари мумкин бўлган ўқув маркази фаолиятини қўллаб-қувватлайди», деб қўшимча қилди Жон Моррисро.

АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича Кокус» ҳамраиси – конгрессмен Трент Келлининг стаффери Семач Редд ҳам муҳим сиёсий воқеа – янгиланаётган Конституция бўйича референдум муваффақиятли ўтказилишига қатъий ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, конгрессмен Трент Келли ушбу тадбир Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар йўналишини янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади деб ҳисоблайди.

«Ўзбекистон бўйича Кокус» аъзоси, конгрессмен Дэн Бэконниг бош стаффери Марк Дрейлинг Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар мамлакатнинг халқаро рейтингдаги мавқеини сезиларли даражада яхшилаб, мамлакатни инвесторлар ва халқаро бизнес учун жозибадор қилаётгани таъкидлади. «Шу муносабат билан, конгрессмен Дэн Бэкон Ўзбекистон ва Небраска қишлоқ хўжалиги компаниялари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласи устида ишламоқда», деди Марк Дрейлинг.

АҚШ Конгресс тадқиқот хизматининг (CRS) Марказий Осиё бўйича мутахассиси Мариа Блэквуднинг сўзларига кўра, CRS Ўзбекистонни минтақавий етакчи сифатида кўрилаётганини маълум қилди. «Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар АҚШнинг мамлакатингиз билан қатор соҳаларда ҳамкорлиги учун янги имкониятлар яратмоқда, – деди Мариа Блэквуд. - Қонунчилик базасини яратиш ва Ўзбекистон Президентининг улкан ислоҳотлар дастурини амалга ошириш учун Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказиладиган умумхалқ референдум зарур».

Тадбир якунида Конгресс стафферлари Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
ВАШИНГТОН, 17 апрель. /«Дунё» АА/.