Вашингтонда АҚШ ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Вашингтонда бўлиб ўтган "C5+1" форматидаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Вашингтон шаҳрида ҳамкасбларимиз билан биргаликда "C5+1" платформасининг ўн йиллигини нишонладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Самимий қабул учун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жанобларига чуқур миннатдорлик билдирамиз. Барчамиз Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, ҳамда минтақавий барқарорлик ва доимий тараққиётни таъминлаш йўлида биргаликда ҳаракат қилмоқдамиз.
Ўзбекистон минтақамизда тинчлик, фаровонлик ва умумий ривожланиш йўлида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш борасидаги содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди".