Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Венгрия ОАВ: ЕИ давлатлари билан ўсиб бораётган савдо-иқтисодий ва инвестициявий кўрсаткичлар Ўзбекистон манфаатларига хизмат қилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Венгрия ОАВ: ЕИ давлатлари билан ўсиб бораётган савдо-иқтисодий ва инвестициявий кўрсаткичлар Ўзбекистон манфаатларига хизмат қилади

Венгриянинг етакчи "Daily News Hungary" ва "Hello Magyar" газеталарида "Ўзбекистон Европа Иттифоқининг муҳим ҳамкорларидан бирига айланиб бормоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Европа Иттифоқи билан турли соҳаларда, жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, таълим, қонун устуворлиги, чегараларни бошқариш, жиноятчиликка қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган Ўзбекистон муҳим ҳамкор мақомига эга бўлмоқда, – деб таъкидланган мақолада. – Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай шарт-шароитлар самарасида томонлар ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалар жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз".

Материалда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми Ўзбекистондан ЕИ ҳудудига товарлар экспорти учун имтиёзли шарт-шароитларни таъминловчи "GSP+" имтиёзлар тизими туфайли барқарор ўсиб бораётгани қайд этилган.

Хусусан, сўнгги йилларда савдо-иқтисодий соҳада сезиларли ўсиш кузатилмоқда. 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон умумий савдо айланмасининг деярли ўндан бир қисми (9,2 фоиз) Европа Иттифоқи ҳиссасига тўғри келди, бу 5,8 миллиард долларга тенг.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига экспорти таркибида тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёси, Европа Иттифоқидан импортда эса машина ва ускуналар, транспорт воситалари ва кимё маҳсулотлари устунлик қилади.

"Германия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида инвестициявий, савдо-иқтисодий шерик сифатида Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эга, – деб ёзилган нашрда. – 2024 йил январь ойи ҳолатига кўра, германиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган 100 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Германия инвестицияларининг умумий ҳажми 2017 йилдан бери 11 баравар ошди. Охирги олти йил ичида Ўзбекистонда немис капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони қарийб уч баробар ошди ва 2024 йил апрелига келиб бу кўрсаткич 220 тага етди".

Венгрия ОАВ, шунингдек, Ўзбекистоннинг яна бир йирик савдо-иқтисодий ҳамкори сифатида Францияни келтирган. 2024 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Франция ва Германия Ўзбекистон билан энг кўп товар айирбошлаш бўйича етакчи ўнталикка кирди, Европа Иттифоқининг иккинчи ўнталигига Литва, Чехия ва Италия каби давлатлар ўрин олган, деб маълум қилган манбалар.

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил июнь ойида Италияга давлат ташрифи чоғида мамлакатлар ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Худди шундай декларация Венгрия билан 2021 йилда имзоланган эди.

"Албатта, Европа Иттифоқи мамлакатлари Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга бўлиб, ўсиб бораётган савдо-иқтисодий ва инвестициявий кўрсаткичлар мамлакат иқтисодий манфаатларига хизмат қилади", – деб таъкидланган мақолада.