Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Венгрия ОАВ: Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг динамик етакчиси сифатида намоён бўлди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Венгрия ОАВ: Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг динамик етакчиси сифатида намоён бўлди

Венгриянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Будапешт шаҳрига ташрифи арафасида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг Туркий давлатлар ташкилотидаги иштирокини кенг ёритмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, Венгриянинг "Hungarian Conservative" ахборот-таҳлилий нашрида "Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотидаги етакчилиги: Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарашлари" сарлавҳали мақола эълон қилинди. Нашрда Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасида минтақавий ҳамкорликни, иқтисодий интеграцияни ва туркий тилли давлатлар ўртасида маданий бирликни мустаҳкамлаш учун Марказий Осиёдаги стратегик жойлашувидан фойдаланган ҳолда асосий иштирокчига айлангани қайд этилган. "Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон ТДТ кун тартибини белгилаб берувчи ва унинг халқаро майдондаги таъсирини кучайтирувчи қатор чуқур ислоҳотлар бошлади. Бу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва туркий давлатлар ўртасида умумий фаровонлик тарафдори эканини таъкидлайди", – деб ёзилган мақолада.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон 2022 йилда ТДТга раислик қилганидан бери ташкилот мақсадларини илгари суришда марказий роль ўйнагани урғуланган.

"Hungarian Conservative" порталининг ёзишича, 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммити муҳим воқеа бўлди, унда Ўзбекистон Туркиядан раисликни қабул қилиб олди. Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий интеграция, инфратузилмани ривожлантириш ва маданий алмашинувга эътибор қаратган ҳолда ҳамкорликни мустаҳкамлаш стратегиясини белгилаб берди.

"Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг динамик етакчиси сифатида намоён бўлди. Иқтисодий алоқалар, минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишга қаратилган ташаббуслар орқали Ўзбекистон нафақат туркий давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки жаҳон миқёсида ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. Шавкат Мирзиёев ТДТни олдинга силжитишда давом этар экан, Ўзбекистоннинг таъсири кучайиб, туркий дунёда фаровонлик ва бирликнинг янги даврини бошлаб берди", – деб ёзилган мақола хулосасида.

Венгриядаги энг қадимги ва машҳур кундалик босма нашрлардан бири "Magyar Nemzet" газетаси "Дипломатик юксалиш: Турк дунёси Будапештга эътибор қаратмоқда" сарлавҳали мақолани ўз ўқувчилари эътиборига тақдим қилди. Мақолада шу йилнинг 20-21 май кунлари Будапештда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтиши хабар қилинган. "Варкерет бозори мажмуасида бўлиб ўтадиган саммитда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон етакчилари, шунингдек, ТДТ бош котиби иштирок этади, – деб таъкидланган материалда. – Экспертларнинг фикрича, ТДТ Марказий Осиё ва Евроосиё минтақасидаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг муҳим иштирокчисига айланиб бормоқда."

Мазкур газетада эълон қилинган навбатдаги мақола Туркий давлатлар ташкилотининг минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланди. "Туркий давлатлар ташкилоти Марказий Осиё ва Евроосиёдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг тобора муҳим иштирокчисига айланиб бормоқда. Минтақанинг ривожланиши глобал нуқтаи назардан эътиборга лойиқ бўлиб, ўзаро ҳамкорлик ва муштарак маданий илдизлар туркий давлатлар билан "Шарққа очилиш" сиёсати доирасидаги иқтисодий алоқалар учун ажойиб замин яратади", – дея Венгрия ташқи сиёсат институти катта илмий ходими, профессор Ласло Ваша сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда.

Шунингдек, Венгриянинг "Eurasia" таҳлилий маркази расмий-сайтида "Венгрия ва Туркий давлатлар ташкилотининг бугуни ва келажаги" сарлавҳали таҳлилий мақола жойлаштирилди. Унда Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан ТДТнинг Будапештдаги норасмий саммитида Туркия Президенти Режеб Таййиб Эрдоған, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев иштирок этиши хабар қилинган.

Мақолада, шунингдек, Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар сўнгги етти йилда янги босқичга кўтарилгани таъкидланган. Венгриянинг янги ташқи сиёсатининг муҳим натижаларидан бири Тошкентда Венгрия элчихонасининг очилиши бўлди. Шу билан бирга, икки давлат етакчиларининг тез-тез ўтказилаётган учрашувлари Венгрия-Ўзбекистон иқтисодий ва дипломатик алоқалари жадал ривожланиб бораётганининг ёрқин намунасидир. "2021 йил март ойида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан Ўзбекистонга борди ва у ерда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Тошкент учрашуви чоғида Венгрия ва Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ва 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзолади", – дея қайд этган портал.

Ушбу мамлакатнинг машҳур "Hello Magyar" онлайн нашрида эса "Ўзбекистон ва Венгрия: туризм ҳамкорлигининг ўсиш нуқталари" сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик тобора жадал ва сермаҳсул бўлиб бораётгани қайд этилган.

"Сўнгги йилларда ҳам бизнес алоқаларини, ҳам маданий алмашинувни қамраб олувчи стратегик шериклик учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Бугун ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатларимиз мулоқотнинг янги босқичига кўтарилди, бунда туризм муҳим, интеграцион роль ўйнайди", – дейилган манбада.

Таъкидланишича, Венгрия фуқароларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бормоқда. Уларни Ўзбекистоннинг энг бой тарихий ва маданий меросни замонавий инфратузилма билан уйғунлаштирган ноёб сайёҳлик йўналишлари ўзига фаол жалб қилмоқда. "Бошқа томондан, Венгрия Ўзбекистон туризми учун барқарор ва кўп қиррали бозор ҳисобланади. Ўзбекистон фуқаролари Венгрияга маданий, соғломлаштириш ва ишбилармонлик туризми мамлакати сифатида қизиқиш билдирмоқда. Будапештнинг термал курортлари, гастрономик йўналишлари ва меъморий мероси ўзбек сайёҳига катта қизиқиш уйғотмоқда", – деб ёзган муаллиф.