Венгриянинг етакчи оммавий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги ҳақида ёзмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Венгриянинг "Eurasia Magazine" журналида "Ўзбекистон ва ЮНЕСКО: таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги босқичи" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугунги кунда Ўзбекистон таълим, фан, маданият ва инновациялар соҳасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни изчил мустаҳкамламоқда, – деб ёзилган мақола муқаддимасида. – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилоти (ЮНЕСКО) билан ҳамкорлик бу жараёнда муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон 1993 йилда ЮНЕСКОга аъзо бўлди – бу миллий таълим тизими, илмий салоҳият ва бой маданий мероснинг глобал интеллектуал маконга интеграциялашувига йўл очган тарихий воқеадир".
Нашрда таъкидланишича, 1996 йилда Тошкентда ЮНЕСКО ваколатхонасининг очилиши икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО бўйича Миллий комиссияси ташкил этилди, у кейинчалик мулоқот ва шериклик учун фаол платформага айланди.
Ўзбекистон ҳозирда ЮНЕСКОнинг Олий таълимда малакаларни тан олиш бўйича глобал конвенциясига қўшилиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликнинг энг самарали йўналишларидан бири ЮНЕСКО кафедраларини ташкил этишдир. Ҳозирда мамлакат университетларида тўққизта шундай кафедра фаолият юритмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда илмий тадқиқотлар ва инновацияларга қизиқиш ортиб бормоқда. Бунга 2018 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинаётган "InnoWeek.Uz" халқаро инновация ғоялари ҳафталиги ёрқин мисол бўла олади. Бу фан ва амалиётни боғлаш, ёш тадқиқотчиларни инновацияларга жалб қилиш ва глобал илмий ҳамкорликни ривожлантириш учун ноёб платформадир. 2024 йилда "InnoWeek.Uz" ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилган "Тинчлик ва барқарор келажак учун фан ва инновациялар" форумига мезбонлик қилди. Форум дунёнинг турли бурчакларидан келган ёш олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассисларни тинчлик ва барқарор ривожланишни тарғиб қилишда илм-фан ва инновацияларнинг роли ҳақида фикр алмашиш учун бирлаштирди.
"ЮНЕСКОнинг "Таълим, фан ва маданият орқали тинчликни ўрнатиш" деган эзгу шиори эълон қилганидек, ушбу тамойил замонавий Ўзбекистон сиёсатининг ҳам ахлоқий, ҳам амалий асосини ўзида мужассам этган бўлиб, у таълим ва фан орқали тинчлик, ривожланиш ва фаровонликни яратиб, ишонч билан олдинга силжимоқда", – дейилган мақола хулосасида.