Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Яхши мутахассислар осмондан тушмайди ёхуд келажакда фарзандларимиз ишсиз қолмаслиги учун...

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Яхши мутахассислар осмондан тушмайди ёхуд келажакда фарзандларимиз ишсиз қолмаслиги учун...

Бутунжаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, 2020 йилда иш берувчилар янги номзод танлашда юқори баҳолайдиган кўникмаларни талаб қилади. Замон шиддат билан тез ўзгармоқда. Бундай бурилишнинг асосий сабаби — технологиялар ривожланишининг тезлиги.

Бироқ, экспертлар наздида роботлар мавжуд касбларни тўлиқ эгаллай олмайди, улар ўзида фақатгина маълум бир автоматик вазифаларни акс эттира олади, холос. Мансаб поғоналаридан илдам юқорига кўтарилишни истаган инсонлар ўзларида кўпроқ инсоний хусусиятларни мужассам этишлари ва ривожлантиришлари керак. Биз ҳозир камбағаллик ва ундан қутулиш ҳақида ўйлаяпмиз. Менимча, камбағаллик асосида биз болаларимизни йигирма биринчи асрга муносиб тайёрлай олмаганимиз ётади. Эски коллеж тизими талабга жавоб бермади. Асосан ўрта ёш аҳоли ёрдамга муҳтожлигини фикр қилайлик. Энди хато қилмаслигимиз керак. Ёшларга, айниқса янгиланаётган коллеж, лицей, олий таълимдаги ҳар қандай таълим менинг назаримда қуйидаги асосий ўн муаммони ҳал этиши, яъни улар уддалай олиши керак. Гап бу ерда ишчи ёки ходим тайёрлаш эмас,балки ҳақиқий ишбошқарувчи иш одами тайёрлаш керак демоқчимиз.

1. Муаммоларни яхлит ҳал қилиш

Ушбу кўникма инсонни нафақат ҳамкасблар занжирида муҳим бўғинга, балки худди машинадаги винтикка айлантиради. Одам тизимли ўйлаши ва қарор қабул олиши лозим. У муаммони топиш, унинг омилини аниқлаш, қандай оқибатлар келиб чиқишини пайқаш имконини беради. Энг асосийси, ушбу хусусиятга эга бўлган мутахассис иш давомида қандай кўнгилсизликлар кутилаётганини тахмин қила олади ва унинг олдини олиш чораларини кўради. Экспертлар фикрига кўра, муаммоларни комплекс ҳал қилиш кўникмаси бугун 36 фоиз иш ўринларида талаб қилинади. Оддий тил билан айтганда раҳбар қўл остидагига бир иш буюрганда уни гап чиқармасдан бекаму- кўст қайта- қайта савол бермасдан масалани ҳал этиш. Бундай эпчил ходимни ҳамма яхши кўради,маоши ҳам юқори тўланади.

2. Танқидий фикрлаш

Технологиялар такомиллашиб бормоқда. Сунъий ақл пайдо бўлмоқда. Бироқ ривожланиб бораётган робототехника имкониятлари танқидий фикрлайдиган инсонларга бўлган эҳтиёжни фақат оширмоқда. Айнан инсон технологиядан қанчалик оптимал ва ахлоқ қоидаларида фойдаланилаётганини баҳолаши, у фойда келтириши учун қандай созлаш кераклигини билиши керак. АКТни билмаслик саводсизлик билан баробар. Унга иш ўрнини топиш қийин бўлади. Болаларимиз айтилаётган миллон дастурчидан бири бўлиши керак. Келажак касб шуларники. Бу ерда тоза дастурчи деб тушунишмоқда кўпчилик. ХХI асрда ҳар қандай касбга ёндош дастурчилик талаб қилинмоқда. Мутахассис дастурни билиши унга имтиёз беради.

3. Креативлик (янгилик яратувчанлик)

Яна бир бор сунъий интеллект дунёсидаги янгиликларга назар соламиз: Microsoft ишланмаси матнли техник топшириққа асосланиб суратлар чизишни ўрганди. Шубҳасиз, бу бошланиши холос. Шунинг учун ҳам ҳаваскор рассомларга нисбатан эҳтиёж камаяди. Ҳозир қалам, кадастр, лойиҳа, типография ҳаммаси автоматлаштирилди. Аммо ғоялар яратадиган ва вазифаларга ноанъанавий тарзда ёндашувчи ижодкор кишилар иш берувчиларда катта қизиқиш уйғотади.Улар беиш қолмайдилар. Шу ўринда автоматлаштирилган ибораси ишни инсон ва компьютерлар билан ҳамоҳанг бажаришидир.

4. Инсонларни бошқариш қобилияти

Нафақат ишхона ходимларини мувофиқлаштириш ва мақсадлар белгилаш қобилиятига эга бўлиш, балки буни қайси усулда амалга ошириш ҳам муҳимдир. Келажак иш берувчиларига одамларни руҳлантирадиган, уларнинг қобилиятларини ўстирадиган ва самарали жамоаларни ташкиллаштиришни уддалайдиган етакчи- лидерлар зарур. Бунинг учун яқин орада роботлар эгаллай олмайдиган ёрқин инсоний жиҳатлар талаб этилади: одамохунлик, жозиба ва ҳамдардлик, киришимлилик, ёқимтойлик. Инсон кўнглини кўтариш ярим муваффақият.

5. Инсонлар билан ўзаро муносабат

Ушбу хислат келажакда ижтимоий кўникмалар муҳимлигининг умумий жиҳатига урғу беради. "Резюме"да қайд этилган «жамоада ишлай олиш» хусусияти ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ишда муваффақиятга эришиш учун янги танишларга мослашиш, музокаралар олиб бориш, ҳамкорлик қилиш, ғамхўрлик қилиш ва масъулиятни иккинчи шахсга юкламаслик каби хусусиятларни пухта эгаллаш лозим.Яхши таълим олийжаноблик асоси.

6. Ҳиссий пайдамлик

Бошқаларнинг ҳис-туйғулари, ниятларини англаш ва уларга тўғри муносабатда бўлиш, олимлар фикрларига кўра, қадим замонлардан бери умрбоқийлик калити ҳисобланган, тил топишишга имкон берган. Инсоният учун ҳиссий интеллект ҳануз жамиятда омадга эришиш учун талаб қилинадиган асосий маҳорат бўлиб қолмоқда. Инсон ҳаётда муомалада моҳирона жавоб қайтариш, пайдам бўлиш нафақат жамоа ичида, балки мижозлар ва рақобатчилар билан ўзаро муносабатларни тартибга солишда ҳам қўл келади. Оилавий ҳаётда ҳам.

7. Таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш

Маълумотлар оқими вақт ўтган сари кенгайиб боряпти, шунинг учун тўпланган маълумотларни тизимлаш, таҳлил қилиши, сўнгра уларга асосланган ҳолда иш учун мукаммал қарорга кела олиши мумкин бўлган ходимнинг қадри кундан кунга ошиб бормоқда. Шунингдек, мутахассиснинг хулоса ясаш тезлиги ушбу малакани баҳолашдаги асосий талаблардан биридир.

8. Одамларга йўл кўрсатиш

Инсонга ёрдам бериш йўлларини фаол излаш маҳорати хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳозирда ҳам талаб қилинади, чунки уларда инсонлар тез-тез ўзаро муносабатга киришадилар. Қолаверса, атрофдагиларга ёрдам бериш иштиёқи бутун жамоага наф келтириши мумкин бўлса, ҳамкасблар орасида ҳам муҳим бўлиш мумкин.Қолаверса одамларга тўғри йўл кўрсатиш савоби улуғ.Бир умр дуода қолади киши.

9. Мунозаралар олиб бориш кўникмаси

Келишмовчиликни бартараф эта олиш, ўзаро келишув таклиф қилиш,муросага келиш томонларни умумий нуқтаи назарга етаклаш қобилиятига айниқса компьютер ва математика соҳаларида, шунингдек санъат ва дизайн сфераларида талаб кучли бўлади деб тахмин қилинмоқда. Маҳаллада, оилада, ишдаги жанжал файз-баракани кўтаради. Сиҳат-саломатликни кеткизади.Таълим мукаммал бўлса оғир ва босиқлик ҳам бўлади.

10. Мослашувчан тафаккур

Мутахассис бир вақтнинг ўзида бир неча ғоялар ярата олишни, кутилмаган, аммо энг мақбул йўлдан кетишни, иш жараёнига янги маълумотлар ва технологиялар киритишни ўрганиши керак. Ўзаро мулоқотда суҳбатдошнинг барча сўзларини англаш ва унинг шахсига қараб хатти-ҳаракатлар йўналишини тўғрилай олиш имконияти қадрланади.

Модомики, бизга яхши мутахассислар керак экан, улар осмондан тушиб қолмайди.

Бахтиёр Каримов,
Ўзбекистон Республикаси
халқ ўқитувчиси

UzA