Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЯНА БИР ВАТАНДОШ ЎЗБЕКИСТОНГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТДИ

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ЯНА БИР ВАТАНДОШ ЎЗБЕКИСТОНГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТДИ

Унинг отаси сурхондарёлик. Онаси Тошкентда таваллуд топган. Ўзи айни пайтда Буюк Британия фуқароси. Шу пайтгача Ўзбекистонда нон ва нон маҳсулотлари, қандолат, шоколод ишлаб чиқариш, кафе ва ресторан хизмати каби йўналишларда ўзини синаб кўрган ва муваффақиятга эришган.

Тадбиркор бу гал кластер услубида пилла етиштириш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳолда экспорт қилишга катта сармоя киритиш истагини билдирди.

Бу маълумотлар инвестор Акбар Ашуров ҳаётидан қисқа лавҳалар.

— Менинг Ватаним - Ўзбекистон. Ота юртимни севаман ва бундан албатта фахрланаман, - дейди Акбар Ашуров. - Президент Шавкат Мирзиёев чет элда бизнес қилиб юрган ватандошларни юртга қайтишга, олдинги муаммоларни унутиб, Ўзбекистонда турли корхоналар, завод ва фабрикалар қуришга чақиргани менда катта таассурот қолдирди. Ислоҳотлар бошлангани бизни албатта қувонтиради ва биз уларнинг давомли бўлишидан умидвормиз. Ўйлаб қолдим, нега ўз маблағимни юртим ривожи, унинг гуллаб-яшнаши учун йўналтирмаяпман. Мен буни қилишим керак. Шунда инвестиция киритиш учун қилган мурожаатим қўллаб-қувватланди. Тақдим этилган лойиҳалар орасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ипакни қайта ишлаш корхонаси барпо этиш борасидаги таклифи менда қизиқиш уйғотди.

5 миллион долларга тенг лойиҳани амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоятини танладим. Бизга 11,5 миллиард сўм инвестиция киритиш ва 120 иш ўрни яратиш шарти билан бир гектардан кўпроқ ер майдони нол қийматда ажратиб берилди.

Ҳозир қурилиш ишлари жадаллик билан бормоқда. Ипак етиштириш мавсуми бошлангунча, корхонамиз ишга тушади. Ипакни йигириш ускуналарини Хитойдан, мато ишлаб чиқариш жиҳозларини Европадан олиб келиш борасида шартнома тузганмиз.

Энг қизиғи, ҳали корхонамиз ишга тушмасидан бизга буюртмалар тушмоқда. Мисол учун, Эрон, Туркия, Покистон, Озарбайжон, Вьетнам каби қатор давлатлар ипак толасини харид қилиш истагини билдирмоқда. Корхона биринчи босқичда йилига 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлайди. Йил охирига бориб, 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қиламиз.

2019 йилда ипак матолар ва улардан кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни бошлаймиз. Корхонанинг тўлиқ қувватда ишлаши 2022 йилга мўлжалланган. Унга қадар 480 доимий ва 10 мингта мавсумий иш ўрни яратилади.

Мақсадимиз пиллани қайта ишлашдан тортиб экспорт учун мато, кийим-кечак ва гилам ишлаб чиқариш жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ қамраб олишдан иборат.

Тизимда кластер ташкил этиш тажрибасини қўллаб-қувватлайман. Шу боис корхона қошида олтита инновацион қуртхона қурилади. Уларнинг атрофида 180 гектар тутзор яратиш, «смарт» технологиялар ва ноу-хауларга асосланган янгича ишлаб чиқариш услубини йўлга қўйиб, бир йилда уч марта ҳосил олинади. Ана шунда экспорт имкониятимиз янада ошади.

Ишонаманки, Ўзбекистон яқин йилларда дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан жой олади. Келгусида яна кўплаб лойиҳаларни молиялаштириш ниятидаман.

ЎзА