Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Янги Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Тожикистон ОАВ нигоҳида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Янги Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Тожикистон ОАВ нигоҳида

Тожикистоннинг "Аvеsта" ахборот агентлиги "Гендер тенглиги – Янги Ўзбекистонни барпо этиш тамойилларидан бири" сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон – ортга қайтмас, жадал ислоҳотлар мамлакати, – деб ёзган муаллиф. – Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан бири мамлакатда гендер тенглигига эришиш сиёсатидир".

Нашрда "Ўзбекистон – 2030" тараққиёт стратегиясига мувофиқ хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Давлат раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистоннинг 2030-йилгача бўлган гендер стратегияси ишлаб чиқилди, деб маълум қилган агентлик.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда камбағалликни қисқартириш, "Аёллар дафтар"ини йўлга қўйиш, хотин-қизлар ўртасида ишсизликни камайтириш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар кўрилиши ва хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида сезиларли даражада самара бермоқда. Шунингдек, аёлларнинг касб танлашига нисбатан бир қатор чекловлар олиб ташланди.

"Маҳаллаларда хотин-қизлар аҳволини ўрганиш натижасида 690 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилди. 2024 йилда "Ёшлар дафтарига" киритилган 8 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва асбоб-ускуналар харид қилиш учун субсидия, 10 минг нафарига имтиёзли кредит ажратиш кўзда тутилган. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида малакали мутахассислар иштирокида 50 минг нафар ёш хотин-қиз учун "Бизнес марафон" лойиҳасини йўлга қўйиш режалаштирилган", –дейилади материалда.

Мамлакатда хотин-қизларнинг таълим олиши учун яратилган имконият ва шарт-шароитларнинг яхшиланиши замонавий билим ва касбларни эгаллашга қизиқишнинг ошишига туртки бўлди. Масалан, "Бир миллион дастурчи" таълим лойиҳаси иштирокчиларининг 47 фоизини қизлар ташкил этди.

Хотин-қизларга таълим соҳасида яратилган қулай шарт-шароитлар уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришда аниқ самаралар бермоқда. Ўтган етти йилда 5 мингдан ортиқ хотин-қиз фалсафа доктори ва фан доктори илмий унвонларига сазовор бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида 14 мингдан ортиқ хотин-қиз илмий изланиш олиб бормоқда.

"Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари билан гендер тенглиги соҳасидаги ҳамкорликка ҳам катта аҳамият берилмоқда. Жорий йилда Марказий Осиё мамлакатлари Етакчи аёллари мулоқоти ва Осиё хотин-қизлари форуми муваффақиятли ўтказилди", – деб ёзган "Аvеsта" АА.