Янгиланаётган ташқи сиёсат минтақавий eтакчилик ва глобал интeграция сари йўл очади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишидаги нутқи Ўзбекистон ташқи сиёсати янги босқичга ўтганини ва мамлакатнинг халқаро майдондаги ролини янада мустаҳкамлашга қаратилган стратегик режа ишлаб чиқилганини кўрсатади. Устувор йўналишлар халқаро алоқаларни чуқурлаштириш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал тизимларда фаол иштирокни таъминлашни ўз ичига олади. Бу стратегия мамлакатнинг геосиёсий аҳамиятини ошириб, миллий манфаатлар билан халқаро тамойиллар ўртасидаги мувозанатни таъминлайди.
Минтақавий стратегия: кўп қиррали ҳамкорлик модели
Ўзбекистон Марказий Осиёни минтақавий ривожланишнинг асоси сифатида белгилаб, яқин қўшничилик тамойилларини илгари сурмоқда. ID-карта асосида чегараларни кесиб ўтиш режаcининг амалга оширилиши иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий яқинликни кучайтириш ва минтақа халқлари ўртасидаги интеграцияни тезлаштириш учун муҳим қадамдир. Бироқ ушбу жараённи самарали бошқариш учун транспорт-логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, чегарадаги операцион тўсиқларни бартараф этиш ва давлатлараро сиёсий ишончни янада мустаҳкамлаш зарур.
Марказий Осиёда ижобий динамика яратувчи стратегик алоқалар орқали Ўзбекистон ўзининг иқтисодий, сиёсий ва маданий етакчилигини таъминлай олади. Шу билан бирга, минтақавий интеграцияни фақат юқоридан бошланган дипломатик ташаббуслар билан эмас, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги мустаҳкам алоқалар орқали ҳам ривожлантириш керак.
Суверенитет ва кўпқутбли дунё тамойили
Ўзбекистоннинг янгиланаётган ташқи сиёсати “суверенитетни мустаҳкамлаш ва кўпқутбли дунё” консепцияси билан уйғунлашган. Президент Мирзиёевнинг хорижий ҳарбий базаларни жойлаштиришни тақиқлаш ва ҳарбий-сиёсий блоклардан узоқ туриш ҳақидаги тамойиллари мамлакатнинг мустақилликни сақлаш борасидаги қатъиятини ифодалайди. Ушбу позиция Ўзбекистонни нейтрал ва ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинишига ёрдам беради.
Геосиёсий кучлар ўртасидаги рақобат муҳитида мамлакатнинг бир томонлама мажбуриятларга кирмаслиги ва фақат тинчликпарвар ёндашувларни қўллаб-қувватлаш стратегияси глобал дипломатик ҳамжамият томонидан юқори баҳоланади. Бу тамойиллар нафақат миллий манфаатларни ҳимоя қилади, балки халқаро хавфсизлик тизимининг барқарорлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшади.
ЖСТга аъзолик – иқтисодий суверенитет гарови Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг глобал иқтисодий тизимларга интеграциялашувининг асоси бўлиб, халқаро иқтисодий муносабатларда янги имкониятлар эшигини очади. ЖСТга қўшилиш орқали мамлакат савдо-сотиқ учун халқаро даражадаги ҳуқуқий кафолатларни қўлга киритиб, миллий ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириши мумкин. Бироқ ЖСТ нормаларига мослашиш жараёнида мамлакат ўзининг миллий иқтисодий манфаатларини сақлаб қолиши, импорт ва экспорт жараёнларидаги балансни таъминлаши ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун стратегик ислоҳотларни амалга ошириши лозим. Шу билан бирга, Ўзбекистон минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини яратиб, Марказий Осиёда ЖСТ стандартларига мослашув бўйича етакчи мамлакатга айланиши мумкин.
“Soft power” тамойилининг афзаллиги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати маданий ва интеллектуал ҳамкорликни чуқурлаштириш орқали “soft power” (юмшоқ куч) тамойилларига таянмоқда. Бу йўналишда мамлакат халқаро маданий форумлар, илмий-техник ҳамкорлик дастурлари ва таълим соҳасидаги лойиҳалар орқали ўзининг ижобий имижини мустаҳкамламоқда (қиёфасини жозибали қилмоқда). Марказий Осиё ўзининг бой тарихий мероси билан халқаро миқёсда маданий дипломатия учун улкан имкониятларга эга. Ўзбекистоннинг бу борадаги ташаббуслари нафақат минтақавий, балки глобал ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Шу орқали мамлакат замонавий “юмшоқ куч” воситаларини қўллашда бошқаларга намуна бўлиши шарт. Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг бир бўлаги сифатида Янгиланаётган ташқи сиёсатнинг асосий тамойиллари мамлакатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади. Ўзбекистон халқаро ташкилотларда фаол иштирок этиб, минтақавий ва глобал даражадаги стратегик ташаббусларни илгари сурмоқда. Бу йўналишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий интеграция ва иқтисодий модернизацияга қаратилган сиёсати муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон глобал ҳамкорликнинг тенг ҳуқуқли иштирокчиси сифатида барқарор ривожланиш, инновацион иқтисодиёт ва инсон капиталини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу орқали мамлакат нафақат минтақавий, балки халқаро миқёсда ҳам ижобий тажриба улашувчи стратегик ҳамкорга айланмоқда. Янги Ўзбекистон янги тарих яратади Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш учун самарали ташқи сиёсат олиб бориш, дўст ва ҳамкорларимиз доирасини кенгайтириш, яқин қўшниларимиз билан минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ўта муҳим вазифадир. Шу мақсадда Президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади. Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади. Келгуси йили юртимизда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё бешлиги” учрашуви шу йўлдаги яна бир улкан амалий қадам бўлади.
Ўзбекистоннинг янгиланаётган ташқи сиёсати миллий манфаатлар ва халқаро тамойилларни уйғунлаштиради. Минтақавий етакчилик, халқаро интеграция ва халқаро ҳамжамият билан кўп қиррали ҳамкорлик мамлакатни келгуси ўн йилликларда глобал ривожланиш марказларидан бирига айлантиради.
Чуқур ўйланган бундай стратегик ёндашув Ўзбекистонни тарихнинг янги босқичига олиб чиқади ва уни нафақат Марказий Осиёнинг, балки дунё миқёсидаги барқарор тараққиётнинг таянч нуқтасига айлантиради.