Япония ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи Самарқанддан бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такешининг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи кеча Самарқанднинг иқтисодий ва маданий мероси билан танишишдан бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келган Япония ташқи ишлар вазири Ивая Такеши жанобларини кутиб олдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.– Ҳамкасбим яқинда Самарқандга амалга оширган сафарида нафақат кўп асрлик маданий мерос, балки унинг динамик иқтисодий салоҳияти, келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек япон компаниялари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишди.
Ишончимиз комилки, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик, айниқса ишбилармон доиралар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашда катта салоҳиятга эга".