Япония томони билан Айирбошлаш ноталари ва Ўзбекистон тижорат банклари учун кредит линияси доирасида қўшимча 200 миллион доллар ажратиш бўйича Қарз битими имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев кеча Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг катта вице-президенти Кейитиро Наказава бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашувдан кўзланган асосий мақсад стратегик жиҳатдан муҳим ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Япония томонига сўнгги йилларда JICA Ўзбекистон билан инвестициявий ҳамкорликни изчил ривожлантираётгани ва мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди. Ўзаро ишонч ва мустаҳкам алоқалар туфайли ҳозирги кунда JICA кўмагида мамлакатимизда 4,7 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга оширилаётгани қайд этилди.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон учун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги устувор ташаббусларга алоҳида эътибор қаратиб, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар. Хусусан, улар «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» (200 миллион доллар) кредит линиясининг биринчи босқичи доирасида Ўзбекистонда 300 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгани ва 5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилганлигини таъкидладилар.
Музокаралар якунида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» кредит линиясининг иккинчи босқичи доирасида қўшимча 200 миллион доллар ажратиш бўйича Айирбошлаш ноталари ва Қарз битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа фермер хўжаликлари ва тегишли ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида маҳаллий тижорат банкларига кредит линиясини ажратишни назарда тутади. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонда рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга имкон беради.
«Дунё» АА