Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Яшил иқтисодиётни ривожлантириш борасида қандай солиқ имтиёзлари берилади?

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Яшил иқтисодиётни ривожлантириш борасида қандай солиқ имтиёзлари берилади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида бир қатор масалалар назарда тутилмоқда.

Хусусан, келгуси йилда асосий солиқ турлари, жумладан фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ турлари бўйича ставкалар ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Мобил алоқа хизматлари соҳасига инвестициялар миқдорини кўпайтириш, мобил алоқа ва интернет хизмати сифатини ошириш мақсадида мобил алоқа операторлари учун акциз солиғи бекор қилинмоқда.

Маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш, иш ўринларини легаллаштириш ҳамда солиқ бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар ваколатларини ошириш мақсадида уларга якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги ставкаларини фаолият тури ва жойлашган ҳудудига қараб белгилаш ваколати берилмоқда.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ёллаган ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ўзлари учун белгиланган қатъий солиқнинг 50 фоизини тўлаш ҳуқуқини бериш ҳамда бозор ва савдо комплексларида фаолият юритаётган якка тадбиркорларнинг ёллаган ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш каби нормалар киритилмоқда.

Муҳокамаларда халқ вакиллари лойиҳадаги қатор нормаларни маъқуллаган ҳолда савол ва таклифларни ўртага ташлади. Хусусан, Экопартия фракцияси аъзоси Моҳира Хўжаева 2025 йилги солиқ сиёсатида яшил иқтисодиётни ривожлантириш, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш борасида қандай чоралар белгиланаётгани билан қизиқди.

Бунга жавобан вазир ўринбосари халқаро молия институтлари билан бирга солиқ сиёсатининг атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва иқлим ўзгаришларини яхшилашга мувофиқлиги юзасидан диагностика амалга ошириш режалаштирилгани, қуёш батареяларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга бир қатор солиқ имтиёзлари берилиши, чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация борасида қатор солиқ имтиёзлари берилаётганини қайд этди.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.