«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Бутунжаҳон нодавлат ташкилотлари ассоциацияси — WANGOнинг доимий аъзоси бўлди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Бутунжаҳон нодавлат ташкилотлари ассоциацияси (WANGO)нинг доимий аъзоси бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати маълумотига кўра, WANGO - бу тинчлик ва глобал фаровонлик йўлида бутун дунё нодавлат ташкилотларини бирлаштирувчи халқаро ташкилотдир.
Ассоциация ташкилот аъзолари — ННТларнинг ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик қилиши, тажриба алмашиши, инсониятнинг глобал муаммоларини ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшишида кўмак беради ва унинг механизмларини илгари суради.
Ассоциация 2000 йилда инсоният фаровонлиги, адолат ва умумбашарий тинчлик ғояларига содиқ бир нечта халқаро ННТлар билан қисқа вақт ичида етакчиликни қўлга олди.
WANGOнинг вазифаси — аъзо ташкилотларга хизмат кўрсатиш, нодавлат секторни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда жамоатчиликнинг нодавлат уюшмалари ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат.
/«Дунё» АА/.