ЮНЕСКО бош қароргоҳида Бухорода қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси ҳамда Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова Франция пойтахтида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан мамлакатимизда Бутунжаҳон мероси объектларини сақлаш ва самарали бошқариш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муҳокамалар чоғида Бухорода қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жумладан, “Пои Калон” меъморий мажмуасини реставрация қилиш ва Шаҳристон ҳудудида очиқ осмон остидаги археология музейини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг ноёб маданий мерос объектларини Бутунжаҳон мероси тўғрисидаги конвенция ва халқаро стандартларга мувофиқ сақлаш, шу билан бирга тарихий шаҳарларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва маданий мерос соҳасидаги ташаббусларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича келишувга эришилди.