ЮНEСКО, ЮНИСEФ ва ЖССТ экспертлари мактаблар учун коронавирусга қарши курашиш бўйича кўрсатмаларни эълон қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ЮНEСКО, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари ўқув йили бошланиши муносабати билан мактабларда коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган тавсияларни эълон қилди. Қайд этилишича, “Тиббий ниқоблардан фойдаланиш, хоналарни мунтазам равишда шамоллатиш ва тозалаш, қўлларни тез-тез ювиш, ўқитувчилар ва ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш зарур”, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Мамлакатлар чекловларни бекор қилишда давом этмоқда ва биз болаларга таълим беришни энг устувор вазифамизга айлантиришимиз керак. Мактаблар ёпилганда, болалар “изоляция” қилинади ... ”, дейилади учта ташкилот қўшма баёнотида. Ташкилотлар вакиллари, шунингдек, камбағал мамлакат ва минтақаларда мактабларнинг ёпилиши болалар учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатди – “Улар мактабдаги тушликдан, тиббий ёрдам олиш имкониятидан маҳрум бўлиб, зўравонлик ва эксплуатация қурбонига айланишлари мумкин”, дейилади мурожаатда.
«Зарур технология, мослама ва ёрдамисиз уй шароитида ўқитиш кўпчилик учун катта тушкунлик манбаига айланди. Бугун кўпгина мамлакатлар болаларнинг мактабга қайтиб, ўқишни бошлашлари учун бизнинг кўрсатмаларимизга амал қилишга киришишди», - дея таъкидлайди ЮНEСКО, ЮНИСEФ ва ЖССТ вакиллари.
Улар қандай ҳолатларда мактабларни тўлиқ ёки қисман очиш, сменали ўқитиш ва бошқа эҳтиёт чораларини кўриш мумкинлигини баён қилди. Унга кўра, касаллик аниқланмаган ҳудудларда ёки алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлган жойларда таълим муассасалари тўлиқ очилиши мумкин.
Мутахассислар жисмоний масофани камида бир метр сақлашни тавсия этишди. Улар фикрича, катта синфларни гуруҳларга ажратиш учун иложи борича кўпроқ ўқитувчи ва кўнгиллиларни жалб қилиш зарур.
Шунингдек, мактаб маъмурияти зарур барча маълумотларни ўқувчиларга тарқатиши, уларнинг катта гуруҳларга йиғилмаслиги учун чоралар кўришлари талаб этилади.
«Дунё» АА