Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

збекистон Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёнинг энг йирик кўргазмада Ҳиндистон билан туристик шерикликни мустаҳкамламоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
збекистон Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёнинг энг йирик кўргазмада Ҳиндистон билан туристик шерикликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон делегацияси чоршанба куни Деҳлидаги «Yashobhoomi» кўргазмалар марказида очилган 33-Жанубий Осиё саёҳат ва туризм кўргазмасида (South Asia’s Travel & Tourism Exchange - SATTE) иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбир

Ўзбекистон делегацияси чоршанба куни Деҳлидаги «Yashobhoomi» кўргазмалар марказида очилган 33-Жанубий Осиё саёҳат ва туризм кўргазмасида (South Asia’s Travel & Tourism Exchange - SATTE) иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Минтақа туризм индустриясининг ушбу йирик воқеаси 60 та давлатдан 2000 дан зиёд қатнашчини бирлаштирди. “SATTE-2026”да иштирок этиш Ўзбекистоннинг жорий йилда Ҳиндистон бозоридаги кенг кўламли промо-кампаниясининг мантиқий давоми бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу кампания февраль ойи бошида Мумбайда уюштирилган “OTM” кўргазмасидаги муваффақиятли тақдимот билан бошланган эди.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси ҳамда Ҳиндистоннинг “Blink Brand Solutions” компанияси кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильони кўргазманинг дастлабки соатлариданоқ кўплаб ташриф буюрувчилар ва соҳа мутахассислари эътиборини тортди.

Мамлакатимизнинг бой туристик салоҳиятини акс эттирган стенд энг гавжум музокара майдончаларидан бирига айланди. Туризм қўмитаси ва етакчи туроператорлар вакиллари Ҳиндистон компаниялари ҳамда Жанубий Осиё давлатларидан келган шериклар билан туркум B2B учрашувлар ўтказмоқда.

Ҳиндистонлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши йилдан-йилга изчил ўсиб бормоқда. Хусусан, 2025 йилда 80 мингдан ортиқ Ҳиндистон фуқароси қадимий ўзбек шаҳарларини зиёрат қилди. Жорий динамикани ҳисобга олган ҳолда, 2026 йилда ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга 100 минг нафар сайёҳ келиши кутилмоқда.

Бундай ижобий ўсиш нафақат географик яқинлик ва бой маданий-тарихий мерос, балки виза режимини соддалаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар, жумладан, электрон виза тизимини жорий этилиши ҳамда авиақатновларнинг фаол кенгайтирилиши билан ҳам боғлиқ. Қайд этиш жоизки, 2026 йилнинг апрель ойига келиб ўзаро рейслар ҳафтасига қарийб 20 тага етади.

“SATTE-2026” арафасида мамлакатимизга “Versatile Media” етакчи медиа-компанияси томонидан таъсис этилган нуфузли “VETA Awards” мукофотининг топширилиши алоҳида эътиборга молик воқеа бўлди. Ўзбекистон туризмни ривожлантиришдаги улкан ютуқлари учун ушбу юқори мукофотга сазовор, деб топилди.

Туриндустриянинг жаҳон етакчиларини бирлаштирган ушбу мукофот Ўзбекистоннинг Осиё туризм харитасидаги асосий иштирокчи сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади ҳамда шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, миллий брендни халқаро майдонда кенгроқ оммалаштириш учун кучли туртки бўлиб хизмат қилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланмоқда ва бунда туризм соҳаси муваффақиятли шериклик ҳамда ўзаро ишончнинг ёрқин намунаси бўлмоқда.

Аввалроқ, Мумбайдаги “OTM” кўргазмаси доирасида Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг “Wingspan” ва “Blink Brand Solutions” компаниялари раҳбарияти билан мамлакатимиз туризм салоҳиятини илгари суришга қаратилган янги маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказган эди.

Ушбу стратегия доирасида ҳинд ва инглиз тилларида ихтисослаштирилган сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратиш, шунингдек, ҳиндистонлик сайёҳларни изчил жалб қилиш учун “MakeMyTrip”, “Yatra” ва бошқа йирик платформалар билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Мазкур қадамлар, жумладан, ҳиндистонлик блогерлар ва журналистлар учун инфотурлар ташкил этиш, шунингдек, Деҳли, Мумбай ва Гургаон шаҳарларида Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ҳақидаги видеороликлар намойишини ўз ичига олган кенг кўламли реклама кампаниясини ўтказилгани ўз ижобий натижаларини бермоқда.