Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган халқаро маданият ва туризм фестивалида Ўзбекистон салоҳияти тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида "Global Gathering-2025" халқаро маданият ва туризм фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Пусан шаҳри мэрияси ҳамда Пусан халқаро ҳамкорлик жамғармаси (BFIC) томонидан ташқи этилган мазкур маданият тадбирида дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларининг Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхоналари, ижтимоий, маданий ва ижодий ташкилотлар, етакчи туристик компаниялар ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.
Юртимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек ўзбек халқининг бой маданиятини намойиш қилиш мақсадида Ўзбекистон элчихонаси ва "Пусандаги ўзбекистонлик талабалар уюшмаси" мазкур тадбир ташкилотчилари қаторида иштирок этиб, Ўзбекистон миллий стендини ташкил қилди.
Унда юртимизнинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи китоб ва қўлланмалар, миллий либослар, ҳунармандчилик, зардўздлик, ёғоч ўймакорлиги, ипакчилик маҳсулотлари ва бошқа халқ амалий санъати намуналари намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор сайёҳлик йўналишлари, ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатидан жой олган шаҳарларда жойлашган кўҳна меъморий ёдгорликлар, замонавий кўнгилочар масканлар, республикамизнинг турли вилоятларида жойлашган кўплаб туризм объектлари ҳақида ҳикоя қиладиган ранг-баранг фото ва видеоматериаллар тақдим этилди.
Юртимиз миллий стенди билан танишган меҳмонларга Ўзбекистонда туризмнинг зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, тадбиркорлик, ёшлар ва оилавий каби янги турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, хорижий туристлар учун яратилган қулай шароитлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Бундан ташқари, фестиваль иштирокчиларига ватандошларимиз томонидан тайёрланган сомса, чак-чак ва палов тортиқ этилди.
Ўзбекистон стенди ва лаззатли ўзбек миллий таомлари фестиваль ташкилотчилари ҳамда меҳмонларининг юксак эътирофига сазовор бўлди.