Женевада "Барча аёллар ва қизлар учун: ҳуқуқ, тенглик ва имкониятларни кенгайтириш" мавзусида махсус тадбир бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили томонидан, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси, "БМТ Аёллар" ташкилоти, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Барча аёллар ва қизлар номидан: ҳуқуқ, тенглик ва имкониятларни кенгайтириш" мавзусида махсус тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
БМТ томонидан Халқаро хотин-қизлар куни таъсис этилганининг 50 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда Пекин ҳаракат платформасини амалга ошириш, хусусан, гендер тенглиги соҳасида авлодлараро мулоқотни мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Унда БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси бош директори Татьяна Валовая, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Мольчан, Европа Иттифоқининг Женевадаги делегацияси раҳбари Лотте Кнудсен ва бошқалар асосий маърузачи сифатида қатнашди.
Мулоқот доирасида иштирокчилар ҳамма жойда гендер тенглигини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар. Пекин ҳаракатлар платформаси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат органлари фаолиятида иштирокини ҳамда олий маълумот олиш имкониятини ошириш, оиладаги зўравонликка барҳам бериш соҳасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурати ортиб бораётгани қайд этилди.
Ўзбекистон вакиллари ўз маърузаларида, йиғилганларга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижалари ҳақида сўзлаб бердилар.
Жумладан, республикада сайланадиган давлат ҳокимияти органлари учун белгиланган қонунчилик квоталари туфайли парламентдаги хотин-қизларнинг улуши 38 фоизга, давлат органларида раҳбарлик лавозимларида эса 35 фоизга етганлиги тадбир иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланди.
Давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим олишдан эркин фойдаланишини кафолатлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам алоҳида қайд этилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон томонининг гендер тенглигини таъминлаш йўлидаги йўлини давом эттиришга қатъий интилиши, ҳукумат қарорларини қабул қилишнинг барча даражаларида аёлларнинг овозини эътиборга олиш учун шарт-шароитларини янада яхшилашга интилиши яна бир бор тасдиқланди.