Женевада болаларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси ташаббуси билан болаларнинг бепул таълим ҳуқуқларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокамасига бағишлаган тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбир Серра-Леоне, Арманистон, Болгария, Колумбия, Кипр, Доминикан, Гана, Қозоғистон, Қирғизистон, Люксембург, Науру, Панама, Руминия ва Гамбия дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда ташкил этилди.
Анжуман жаҳон давлатларининг бепул таълим олиш имкониятларини кенгайтириш борасидаги илғор тажрибалари юзасидан фикр алмашиш, шунингдек, "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенцияга янги факультатив протокол ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, тадбирни ташкил этишда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 2024 йил июль ойида Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида қабул қилинган "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенцияга Кичик ёшдаги таълим, бепул мактабгача ва мактаб таълими ҳуқуқи бўйича факультатив баённома лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида"ги резолюцияси асос бўлди.
Мулоқот доирасида иштирокчилар бутун дунё бўйлаб миллионлаб болалар учун таълим харажатлари, айниқса, мактабгача ва ўрта таълим даражасида энг катта тўсиқлардан бири бўлиб қолаётганини таъкидладилар.
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, дунё бўйлаб болаларнинг 88 фоизи бошланғич мактабни тамомлайди. Бироқ, ўрта таълимни тугатиш кўрсаткичлари орқада қолмоқда, бутун дунё бўйлаб болаларнинг атиги 59 фоизи ўрта мактабни тамомлайди. Мактабгача таълим даражасида барча болаларнинг деярли ярми эрта таълим билан қамраб олинмаган.
Мавжуд халқаро ҳуқуқ болалар учун бепул ва мажбурий бошланғич таълимни кафолатлайди, аммо "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенция эрта болалик таълимига мажбурият юкламайди ёки давлатларни ҳар бир болага бепул ўрта таълимни кафолатлашга мажбур қилмайди.
Ўзбекистон Доимий вакили ўз нутқида, йиғилганларга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда болаларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясидаги ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий ўрта ва бошланғич касб-ҳунар таълими давлат томонидан кафолатланганлиги тўғрисидаги нормалар тадбир иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланди.
Ўзбекистон ҳукуматнинг 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига урғу берилди.
Юқорида қайд этилган, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши резолюциясида 2022 йил 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик ва таълим бўйича Бутунжаҳон конференцияси якунлари бўйича қабул қилинган Тошкент декларациясининг тавсиялари ҳамда кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик ва таълимни ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар кўриш бўйича мажбуриятлар киритилгани диққатга сазовордир.