Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Женевада ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича вазифалар юқори баҳоланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Женевада ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича вазифалар юқори баҳоланди

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонаси томондан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲТ) 56-сессияси доирасида "Гендер асосидаги зўравонликка қарши кураш: иқтисодий ўсиш, инклюзивлик ва барқарор ривожланиш йўли" мавзусидаги тадбирни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Анжуман Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Европа Иттифоқининг Женевадаги дипломатик ваколатхоналари ташаббуси билан ўтказилди.

Тадбирнинг асосий иштирокчилари сифатида барча Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари, шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро меҳнат стандартлари департаменти директори К.Вара, шунингдек, 60 дан ортиқ аъзо давлатлар, БМТ тузилмавий бўлинмалари ва қатор халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон томони иштирокчиларга Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртимизда билан гендер тенглигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Хусусан, кейинги йилларда Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришиш, гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш борасида салмоқли ютуқларга эришилгани алоҳида таъкидланди.

Қайд этилишича, Жаҳон банки томонидан ишлаб чиқилган индексга кўра, Ўзбекистон гендер тенглиги бўйича дунёнинг энг жадал ривожланаётган 5 та давлатидан, очиқ гендер маълумотлари индексига кўра эса 20 та мамлакат қаторидан жой олган.

Шу билан бирга, кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонда давлат органларида хотин-қизларнинг улуши 27 фоиздан 35 фоизга, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида 46 фоизга кўпайгани, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани маълум қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар эътибори Ўзбекистон ташаббуси билан 2021 йилда ташкил этилган ва минтақанинг барча бешта давлатини қамраб олган "Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти"га қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва ХМТ вакиллари Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик жиноят деб топилгани, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирларга юқори баҳо беришди.