Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Женевада Ўзбекистоннинг инсон хуқуқлари тўғрисидаги маъруза тингланмоқда

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Женевада Ўзбекистоннинг инсон хуқуқлари тўғрисидаги маъруза тингланмоқда

Женевада БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича кенгаши Универсал даврий шарҳ (УДШ) бўйича ишчи гуруҳнинг 30-сессияси бўлиб ўтмоқда. 7 майда бошланган йиғилиш 18 майга қадар давом этади.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан олинган маълумотга кўра, сессия давомида 14 давлатнинг УДШ 3-цикли доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият ҳақидаги маърузаларини тинглаш режалаштирилган.

Ўзбекистон ҳам ўз маърузасини тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон УДШ биринчи ва иккинчи цикллари шарҳи 2008 йил декабрь ва 2013 йил апрель ойларида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистонга 203 тавсия берилган эди.

Сессия иштирокчилари мамлакатимизнинг сўнгги йилларда эришилган асосий ижтимоий-иқтисодий ютуқлари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари билан таништирилди. Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистон делегацияси қишлоқларни ободонлаштириш, аҳолини муносиб уй-жой ва иш билан таъминлаш, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги турмуш шароити ўртасидаги кескин фарқни камайтиришга қаратилган “Обод қишлоқ – благоустроенное село” давлат дастури тақдимоти ўтказди.
Ўзбекистондаги вазиятни муҳокама қилиш чоғида иштирокчилар мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, жумладан сиёсий, ҳуқуқий ва суд ислоҳотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш эвазига коррупцияга қарши курашни кучайтириш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва қулайлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларига хайрихоҳлик билдирди.

Делегацияларнинг аксарият аъзолари Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятга интеграциясини ошириш ва конструктив мулоқотга очиқлик бўйича эришилган ютуқларини юксак баҳолади.

Ўзбекистоннинг БМТ ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмалари билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланди. БМТ Олий комиссарининг мамлакатимизга илк тарихий ташрифи ва узоқ танаффусдан сўнг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачининг ташрифи, уларнинг якунлари бўйича эришилган келишувлар ижроси бўйича “йўл хариталари”нинг қабул қилиниши бунга ёрқин мисолдир.

ИҲК, шунингдек УДШ сессияси иштирокчиларига босма материаллар, хусусан “Ўзбекистон: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиёт” номли маъруза, “2017 йил – жадал ислоҳотлар йили” рисолалари, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологиялар йили давлат дастури”, Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”, “2017 йилга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастури ижроси” ҳамда Бизнес-омбудсман фаолиятига доир материаллар тарқатилди.
Бугун Ўзбекистоннинг УДШ учинчи маърузасини эшитиш якунлари бўйича тавсиялари қабул қилинмоқда.

www.uza.uz