Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЖССТнинг юкори даражадаги мутахассислари Марказий Осиё давлатларига сафар килади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ЖССТнинг юкори даражадаги мутахассислари Марказий Осиё давлатларига сафар килади

ТОШКEНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге Копенгагенда аккредитациядан ўтган дипломатлар учун ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири БМТ янгиликлар маркази маълумотига асосланиб.

ЖССТ январь ойининг охиридан буён Италия, Испания (икки марта), Беларусь, Украина, Грузия ва Озарбайжонга саккизта юқори даражадаги эксперт миссияларини юборди. Эндиликда экспертлар гуруҳи Марказий Осиё мамлакатларида бўлиб, вазият билан танишади.

Умуман олганда, брифинг Европада коронавирус билан боғлиқ вазият таҳлилига бағишланди. Ханс Клюге таъкидлаганидек, сўнгги 28 кун ичида Европа минтақасида инфекция билан зарарланиш умумий сони уч бараварга ортиб, 1,3 миллион кишига етди. Бу дунё касалликка чалинишнинг 48 фоизини ташкил қилади. Худди шу даврда минтақада вафот этганлар сони беш мартадан кўпроқ ортган.

Сўнгги 24 соатда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ янги ҳолат кўпайгани тўғрисида хабар берган ўн мамлакатнинг еттитаси Европа минтақасига тўғри келади. Булар Россия Федерацияси, Буюк Британия, Испания, Италия, Туркия, Германия ва Франция мамлакатларидир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақасида ушбу вирус туфайли ҳозирги кунга қадар 124 мингдан ортиқ одам вафот этгани қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Европа минтақасида пандемия ҳукмронлик қилаётганини таъкидлаб, барча давлатларни курашни сусайтирмасликка чақирди.

Ханс Клюгенинг сўзларига кўра, коронавирус билан боғлиқ касаллик энг кўп Ғарбий Европада қайд этилган, аммо «Ҳозирги вақтда минтақанинг Шарқий қисмидаги мамлакатларда ҳам касаллик тарқалиши ўсиб бормоқда».

У пандемия билан боғлиқ чекловларни олиб ташлашда эҳтиёткорлик зарурлигини ва бундай қарорларни қабул қилиш учун ЖССТнинг мавжуд барча зарур мезонлари ва тавсияларини ҳисобга олиш кераклигини яна бир бор таъкидлади.

www.dunyo.info